Нанотери ва юқори даражадаги сувга чидамлилик

Нанотери ва юқори даражадаги сувга чидамлилик

Xiaomi 13 смартфонлари қачон тақдим қилиниши расман маълум бўлди. Эндиликда смартфон ишлаб чиқарувчиси ўзининг бўлажак флагманлари ҳақидаги маълумотларни бирма-бир очиқламоқда.

Маълум бўлишича, Xiaomi ўзининг янги авлод флагманларини "нанотери" технологияси билан жиҳозлайди, яъни смартфонларнинг орқа томони тери материал билан қопланган бўлади. Тери қопланган смартфон қўлда бошқача сезилади ёхуд бундай смартфонлар қўлдан сирпаниб тушиб кетавермайди. Бироқ, узоқ фойдаланишдан сўнг улар кир бўлиб, сарғайиб кетиши турган гап. Аммо компаниянинг таъкидлашича, Xiaomi 13 смартфонларида қўлланиладиган тери материал технологияси эскириш, ранг ўзгариши ва кирдан ҳимоя қилади.

Қўшимчасига, компания Xiaomi 13 серияси IP68 сувга чидамлилик стандартига жавоб бера олишини маълум қилди.

Инсайдер Ice Universe ўз Twitter саҳифасида бўлажак Xiaomi 13 смартфонининг олд томони суратини кўрсатди. Ундан маълум бўлишича, смартфон "жағи" атиги 1.81 мм бўлади. Таққослаш учун ҳозирги Galaxy S22 смартфони экранининг пастки қора чегараси қалинлиги 1.95 миллиметрни ташкил қилади.  

Бундан аввалроқ, Xiaomi 13 текис, Xiaomi 13 Pro эса ён томонлари эгилган экранга эга бўлиши маълум бўлган эди. Xiaomi 13 серияси расман 1 декабр куни тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Oppo Reno9 ва Reno9 Pro смартфонлари чиқарилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.