Нанотехнология пирамидаси: графен бозори қалбакилари билан тўлган

  •   Saroy
  •  414
  •  15.10.2018 11:46

Нанотехнология пирамидаси: графен бозори қалбакилари билан тўлган

Олимлар гуруҳи графен ишлаб чиқараётган дунёдаги 60 та компаниянинг маҳсулот намуналарини таҳлил қилиб кўрдилар. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, улар орасида  арзон графитлар улуши  50 фоиздан  90 фоизгача.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ўзларининг таҳлил натижаларини Advanced Materials журналида эълон қилишди. Мақолада айтилишича, халқаро графен бозори «қора чанг» ёки оддий графит билан тўлиб кетган. Бундай вазиятнинг юзага келишига ишлаб чиқариш жараёни ҳамда графен тавсифи регламентлаштирилмагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Графен — мустаҳкам ва енгил материал. Уни яратгани учун Константин Новоселов билан Андрей Геймлар Халқаро Нобел мукофотини олишган.  Унинг асосий муҳим жиҳати электронларнинг бошқа материаларга нисбатан уларда чаққон ҳаракат қилишидир. Шу боис графенни  наноэлектрон қурилмалар яратишда фойдаланишади.

ЎҚИНГ:Samsung 12 дақиқада қувватланадиган графен аккумуляторни тақдим қилди

Аввал бошда графен скотч ёрдамида ишлаб чиқарилар эди. Графит бўлакчалари икки йўлакли елим лентада майдаланар, кейин  оксидланган кремнийга қўйилади. Бироқ кенг миқёсда ишлаб  чиқариш учун бундай усул мутлақо иш бермайди. Шу боис ҳозирда уни графитни плёнка кўринишида тиндириб ёки ўта ингичга параха қилиб кесиш йўли билан ишлаб чиқарилади. Олимлар айнан биринчи усулда олинган графенни тадқиқ қилдилар.

Вазият жуда кўнгилсиз бўлиб чиқди: турли ишлаб чиқарувчилар чиқарган 60 та намуна қалбаки бўлиб чиқди. Барча намуналар текширилганда, таркибидаги графен 50 фоизгача кам бўлган. Қолаверса, барча намуналарда нормадан ортиқ аралашмалар бўлган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, сифатли ва тоза графенни ҳозирда амалда мутлақо топиб бўлмайди. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг бирдан бир йўли технология жараёнларини стандартлаштириш ва ягона протоколлаштириш тизимини жорий этиш, дейилади мақола сўнггида.  

ЎҚИНГ:Super Charge тезкор қувватлантиргич сертификациядан ўтди