Nanoxia Ncore Retro клавиатураси ёзув машинка дизайнида яратилган

Nanoxia Ncore Retro клавиатураси ёзув машинка дизайнида яратилган

Nanoxia компанияси гарчи баъзида футуристик дизайндаги маҳсулотлар тайёрлаб турса-да, бу гал у ўтмишга қайтишга қарор қилди. Унинг энг охирги гаджетларидан бири бўлган Ncore Retro клавиатураси ўтган асрда кенг оммалашган ёзув машинкаси услубида яратилган. Клавиатурадаги клавишалар думалоқ шаклга эга, корпусдан баландроқ ҳолатда жойланган.

Клавиатура механик форматда, унинг клавишаларини алмаштириш ёки тозалаш мақсадида ечиб олиш мумкин. Ўтказгичларнинг хизмат қилиш муддати 70 миллион босишга мўлжалланган, фиксацияси жуда қулай. Клавиатури сув киришидан ҳимояланган, корпус платстикдан ишланган, қирралари хромранг кўринишда. Баъзи тугмалар Fn тугмасини билан биргаликда маълум мультимедиа функцияларини бажариши мумкин.

Сўров частотаси 1000 Гц, клавитура бошқа қурилмаларга USB-кабель орқали уланади. Оғирлиги – 1,3 кг. Нархи 110 евро атрофида бўлиши маълум қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!