Нақ 120 ваттлик симли ва 60 ваттлик симсиз қувватланувчи илк смартфон «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  1483
  •  27.02.2020 14:07

Нақ 120 ваттлик симли ва 60 ваттлик симсиз қувватланувчи илк смартфон «жонли» видеода!

Vivo компанияси ўзининг APEX 2020 русумли инновацион смартфонида 120 ваттлик Super FlashCharge тезкор қувватлаш технологиясини жорий этаётгани ҳақида ёзгандик. Бунинг эвазига флагманнинг 4000 мА/соатлик аккумулятори атиги 5 дақиқада 50 фоизга, жами 13 дақиқада эса бутунлай тўлади.

ЎҚИНГ: vivo iQOO 3 хусусиятлари эълон қилинди

Манбаларнинг ёзишича, Vivo APEX 2020 смартфони бирйўла бир нечта параметр бўйича етакчи бўляпти. Жумладан, у симсиз усулда рекорд даражада – нақ 60 ваттлик технология бўйича зарядланувчи илк қурилма экан. Мана, ушбу жараённи қуйидаги видеода томоша қиламиз:

APEX 2020 русумли инновацион смартфон бу йилги Mobile World Congress кўргазмасида тақдим этилиши керак эди. Аммо коронавирус туфайли MWC 2020 тадбири бекор қилинганидан хабарингиз бор.

ЎҚИНГ: MWC 2020'нинг энг яхши смартфони номи маълум қилинди

APEX 2020 янгиланиш частотаси 120 герцлик «шаршара» экранга ҳамда дисплей остига яширилган илк селфи-камерага ҳам эга. Яна Vivo’нинг мақтанишича, бу флагман «узлуксиз оптик зум»ли биринчи смартфон ҳам бўляпти.

Vivo APEX туркумининг илк вакили 2018 йили тақдим этилиб, олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон бўлган эди. Мазкур туркумнинг 2019 йили намойиш қилинган иккинчи авлоди – Vivo APEX 2019 (ёки Vivo APEX 2) эса Snapdragon 855 чипли, умуман тирқишсиз ва тугмачасиз илк 5G-смартфон сифатида тарихга кирган. Vivo APEX 2020 ҳам шаршара экранли бўлишдан ташқари, бирорта портсиз корпусли экани айтилмоқда.

ЎҚИНГ: «Сайёрамиздаги энг қудратли смартфон» AnTuTu’да салкам 621 000 балл олди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!