Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

Нақ 5000 мА/соатлик Redmi 8 ҳам тақдимотга тайёр!

“Хитойча Apple”нинг интизорлик билан кутилаётган модели – Redmi Note 8 борасида гап-сўзлар жуда ҳам кўпайиб кетди. Кеча унинг ишлаб чиқариш жараёнини кўрсатишган, ундан аввалроқ эса смартфоннинг қаҳва ёнида суратга олиб тармоққа жойлашганди. Шунингдек, смартфон дунёдаги илк 64 мегапикселлик смартфон бўлиши айтилганди. Энди эса унинг “укаси” бўлмиш Redmi 8 модели TENAA’да рўйхатдан ўтди.

Опубликованы все характеристики Redmi 8: аккумулятор емкостью 5000 мА·ч, двойная камера и 4 ГБ ОЗУ

Сертификациядан ўтказувчи сервис смартфоннинг хусусиятларини ҳам эълон қилди. Маълумотлардан моделнинг кодли номи Redmi M1908C3IC эканлигини кўриш мумкин. Модел аниқлиги 1520 х 720 пиксел бўлган 6,21 дюмли экранга 8 МП селфи-камерага ва 12 ва 8 МП датчикларга эга асосий камера модулига эга бўлган. Процесор частотаси 2,0 ГГц, аккумулятор сиғими эса 5000 мА/соатни ташкил қилади.

Опубликованы все характеристики Redmi 8: аккумулятор емкостью 5000 мА·ч, двойная камера и 4 ГБ ОЗУ

Одатдагидек смартфон 2, 3 ва 4 ГБ оператив, 16, 32 ва 64 ГБ доимий хотирага эга  бир неча талқинда ишлаб чиқарилади. Смартфон Android 9.0 Pie операцион тизимида ишлайди. Моделнинг ўлчамлари эса 156,3 х 75,4 х 9,4 мм ни ташкил қилади, оғирлиги 190 грамм.  

Опубликованы все характеристики Redmi 8: аккумулятор емкостью 5000 мА·ч, двойная камера и 4 ГБ ОЗУ

Redmi M1908C3IC Хитойда тўлиқ сертификациядан ўтганини ҳисобга олсак, смартфоннинг расмий намойиши кейинги ҳафтадаёқ бўлиб ўтишини тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, ушбу смартфон Redmi 8A бўлиши ҳам мумкин. Агар шундай бўлса бу компания томонидан ташланган дадил қадам дейиш мумкин. Зеро, ушбу туркумдаги моделлар хусусиятлари бўйича доим орқада бўлиб келган.

ЎҚИНГ: Бугун MIUI'нинг туғилган куни! У неча ёшга тўлди?!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!