Нақ тўққизта тарифда дақиқа, SMS ва мегабайтлар лимитлари чексизгача оширилди!

  •   DiMaX
  •  3053
  •  13.01.2021 17:43

Нақ тўққизта тарифда дақиқа, SMS ва мегабайтлар лимитлари чексизгача оширилди!

Ucell уяли алоқа оператори куни кеча 32 та сайтга бепул кириш муддатини узайтирган эди. Энди эса у «Special» тизимидаги барча тариф режаларида лимитларни янгилаганини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Чексиз интернетгача таклиф этувчи тўртта янги тариф режаси чиқди!

Ушбу тариф режаларида 2021 йил 13 январдан бошлаб Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар учун дақиқалар ҳамда SMS-хабарлар, шунингдек, интернет-трафик лимитлари оширилган. Қувонарлиси – бунда абонент тўлови ўзгаришсиз қолган!

Операторнинг таъкидлашича, ушбу жадвалда кўрсатилган ўзгаришлар 13 январь куни, соат 10:00 дан кейин тариф режаси бўйича ойлик абонент тўловининг навбатдаги ечилишида амалга киритилади.

«Special» тизимидаги тариф режалари, уларнинг тақдим этилиш шартлари билан батафсил танишиш учун мана бу ҳавола орқали Ucell расмий сайтидаги тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Атиги 2021 сўмга 2021 мегабайт, Ўзбекистон бўйича 2021 дақиқа ва 2021 SMS олинг!