Нақ тўртта технология бўйича рекордчи – Lenovo Z5 мобил фотографияда ҳам бурилиш ясаяпти!

  •   DiMaX
  •  1738
  •  22.05.2018 15:45

Нақ тўртта технология бўйича рекордчи – Lenovo Z5 мобил фотографияда ҳам бурилиш ясаяпти!

Lenovo компанияси ўзининг навбатдаги флагман смартфони – Z5 модели борасида шов-шув кўтаришда давом этмоқда. Хабарингиз бор – ушбу модел дисплейи ҳошиялардан холи, чинакамига тўлиқ экранли смартфон бўлади.

ЎҚИНГ: Lenovo «ҳақиқий ромсиз» смартфонни кўрсатди (+видео)

Компания вице-президенти Чанг Чен ушбу флагман ҳақидаги янги маълумотларни Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилди. Бу гал у Lenovo Z5 смартфонининг камераси имкониятларини намойиш этди, яъни бу флагман камераси орқали олинган расмларни тарқатди.

Расмнинг пастки чап бурчагидаги ёзувга қараганда, Lenovo Z5 модели «сунъий идрок» имкониятларига эга қўшалоқ камера билан жиҳозланган. Бироқ унда қўлланган сенсорлар, пикселлар сиғими, объективлар диафрагмаси тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Lenovo «мутлақо ромсиз» флагманининг номи ва суратини эълон қилди

Мана, қуйидаги сурат ҳам, худди юқоридагиси каби, ёруғлик кам бўлган шароитда олинган:

Ушбу иккита расмнинг оригинали билан танишиш ва Lenovo Z5 моделининг мобил сураткашлик маҳоратини яққолроқ ҳис этиш учун мана бу ҳавола орқали Weibo тармоғига ўтишингиз мумкин.

Компания Lenovo Z5 смартфонининг расмий тақдимотини жорий йилнинг 14 июнига белгилаган.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг ваъда қилишича, унинг бу флагмани бирйўла тўртта технология бўйича туб бурилиш ясамоқда. Булардан биринчиси – олд панелнинг 95 фоиздан ортиғини эгалловчи, ҳақиқий ромсиз экрани бўлади. Иккинчиси эса рекорд даражадаги – нақ 4 терабайт ҳажмли доимий хотираси экани ҳақида ёзганмиз. Lenovo Z5’нинг учинчи рекорди, афтидан, унинг камера имкониятлари бўлса керак. Тўртинчиси ҳозирча номаълум, аммо бу борада бирор янгилик чиқиши билан хабардор қиламиз – бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: 1 терабайт нима бўпти!? Lenovo Z5 – нақ 4 терабайт хотирали илк смартфон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.