Нақ юз миллион обуначига эга биринчи ва ягона YouTube-канал сизга ҳам ёқади!

  •   DiMaX
  •  1593
  •  30.05.2019 11:07

Нақ юз миллион обуначига эга биринчи ва ягона YouTube-канал сизга ҳам ёқади!

PewDiePie никли блогернинг YouTube-канали 2018 йили энг оммабоп эди. Бироқ куни кечагина ҳиндларнинг T-Series канали уни қувиб ўтди ва ҳатто бутун видеохостинг тарихида рекорд ўрнатди – 100 миллион обуначига эга бўлди.

ЎҚИНГ: Хакерлар YouTube’дан тарихдаги энг оммабоп видеони ўчириб юборишди

Айтиб ўтиш керакки, T-Series каналида ҳинд клиплари ва кинофильмлар трейлерлари эълон қилиб келинади. Ҳиндистоннинг бадиий фильмлари, улардаги қўшиқлар халқимизга аввалдан манзур бўлиб келганини ҳисобга олсак, ушбу YouTube-канал ҳам сизга ёқса керак.

Оммабоплиги бўйича ундан кейинги ўринда келаётган PewDiePie кўрсаткичлари ҳам чаккимас – унинг обуначилари сони 96 миллион нафардан ошиқ.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Қизиғи шундаки, T-Series канали YouTube видеохостингида 2006 йилиёқ рўйхатдан ўтган бўлса-да, орадан тўрт йил ўтибгина унда роликлар эълон қилина бошлаган. Деярли ўн йил мобайнида унда кунига ўртача бештадан янги видеолавҳа чиқади.

Аммо унинг оммалашуви 2018 йилга тўғри келади – ҳар ойда канал обуначилари сони 3–5 миллионга ошиб келаверди! Шу тариқа, T-Series кейинги уч йил мобайнида 90 миллион нафар янги обуначи тўплай олди.

ЎҚИНГ: YouTube’ни «портлатган» видео: тузни 4 дақиқада узатиб юбориш усулини кўрдингизми?

Дарвоқе, қадрдон Terabayt.uz сайтининг YouTube-канали сизга ўз омадингизни синаб кўришни таклиф этади! Айни дамда 2 июнга қадар сизда Xiaomi компаниясининг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, ёқди тугмасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади! Бу ҳақдаги батафсил маълумотни қуйидаги хабаримиздан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: YouTube-каналимизда P30 Pro, P30 ва P30 Lite видеотавсифи! Видеони томоша қилинг ва ажойиб совға эгасига айланинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.