Наркотиклар рекламасига қарши Телеграм-бот яратилди

  •   DiMaX
  •  119
  •  05.04.2021 14:04

Наркотиклар рекламасига қарши Телеграм-бот яратилди

АОКА ва ИИВ Ахборот хизмати ҳамкорликда наркотик моддалари рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қабул қилувчи  t.me/stopnarko_bot Телеграм-ботини ишга туширди. Бу тўғрида Sof.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Apple Store’га салкам бир килограмм наркотик модда етказиб беришди!

Энди фуқаролар реклама жойлашган манзил ҳақидаги маълумот ёки унинг локациясини Telegram мессенжери орқали @stopnarko_bot ботига йўллашлари мумкин.

Ушбу бот орқали ҳолатдан ички ишлар органлари хабардор қилинади ва реклама ўчирилади.

Эслатиб ўтамиз, биз аввалроқ смартфон ғилофида гиёҳвандлик моддаси сақлаган юртдошимиз қўлган олингани ҳақида хабар берган эдик.

ЎҚИНГ: Наркобароннинг акаси Apple’ни судга бериб, ўзи атиги 499 доллардан тилла iPhone 11 Pro сотяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.