Нархи 100 долларга бормайдиган Poco смартфони тақдим этилди

Нархи 100 долларга бормайдиган Poco смартфони тақдим этилди

Poco C50 смартфони бугун расман Ҳиндистонда тақдим этилди. Қурилма кўк ва яшил рангларда 10 январь санасида сотувга чиқади. Redmi A1+ каби ушбу моделга ҳам 60 гертсда ишловчи 720х1600p сифатидаги 6.52 дюймли IPS LCD дисплейи билан жиҳозланган. 

Қурилма Android 12 Go Edition тизимида ишлайди. Унга 12 нанометрли MediaTek Helio А22 чипи ўрнатилган. Тезкор хотира 2/3ГБ, доимий хотира эса 32ГБ ни ташкил этади. Доимий хотирани microSD картаси билан кенгайтириш мумкин. 

Poco C50 моделига 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилганлиги сабаб, унинг қуввати узоқ муддатга етади. Аккумуляторни 10 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

Орқа панелда 8МП асосий ҳамда 0.8МП сатҳ камера жойлашган. Бармоқ изи сканери ҳам орқа панелдан ўрин олган. Олд панелда 5МП селфи камера жойлашган. 

Смартфон орқа панели худди чарм билан қопланганга ўхшайди. Махсус қоплам сабаб у сув сачрашига чидамли ҳисобланади. 

Қурилманинг нархи қуйидагича:

2/32ГБ - тахминан 79 доллар

3/32ГБ - тахминан 88 доллар.

Биринчи савдода смартфонни бундан ҳам арзонга сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Рекорд янгиланади: Realme GT Neo5 энг тез қувватланадиган смартфонга айланиши кутилмоқда 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!