Нархи 130 долларга ҳам бормайдиган Samsung Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 тайёр!

  •   DiMaX
  •  2177
  •  13.10.2020 10:40

Нархи 130 долларга ҳам бормайдиган Samsung Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 тайёр!

Норвегиянинг расмий регулятори – Nemko AS веб-сайтида яқинда Samsung компаниясининг SM-A025F/DS, SM-A025F, SM-M025F/DS, SM-A025M/DS ва SM-A025M рақамли смартфонлари рўйхатга олинган. Манбаларга кўра, булар – тез орада Samsung Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 моделлари сифатида бозорга чиқувчи қурилмалардир.

ЎҚИНГ: «Бели бақувват» ҳамёнбоп смартфон – Galaxy M31 Prime ҳам расман намойиш қилинди

Сайтда битта саҳифанинг ўзида жойланганига қараганда, Samsung Galaxy A02 ва Galaxy M02 – битта смартфоннинг турли ҳудудларга мўлжалланган номлари бўляпти.

Айни шу Samsung Galaxy A02 смартфони оммабоп GeekBench бенчмаркида текшириб кўрилган. Унинг маълумотлар базасида акс этишича, бу модел 2/32 гигабайтлик хотирага ва номаълум Qualcomm процессорига эга:

Ҳали тасдиқланмаган хабарларга кўра, бу гаджет 5,7 дюймлик, HD+ дисплейга, Snapdragon 450 чипсетига ва 3500 мА/соатлик аккумуляторга эга. Унинг қўшалоқ камерасида асосий датчик 13 мегапикселлик, селфи учун ажратилган сенсор эса 8 мегапикселлик аниқликда.

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп ва хит смартфонини кучайтирилган версияда чиқарди

Булардан ташқари, Galaxy A02 смартфони аллақачон Wi-Fi Alliance сертификатини олганига қараганда, унинг тақдимоти яқин:

Samsung Galaxy A02 (айрим бозорларда – Galaxy M02) модели 130 долларгача бўлган нархда сотувга чиқиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung энг арзон 5G-смартфонининг барча жиҳатларини ошкор этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!