Нархи 50 долларга ҳам бормайдиган яна битта Nokia телефони тайёр!

  •   DiMaX
  •  1565
  •  01.12.2018 16:11

Нархи 50 долларга ҳам бормайдиган яна битта Nokia телефони тайёр!

HMD Global компанияси Nokia бренди остида турли смартфонлар тақдим этиб, бозорда ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, у тугмачали мобил телефон харидорларини ҳам эсдан чиқариб қўйгани йўқ.

ЎҚИНГ: Атиги 24 долларлик, аммо қуввати нақ уч ҳафтага етувчи Nokia 106 тақдим этилди!

Шу кунларда TENAA агентлиги маълумотлар базасида мазкур савдо белгисининг яна бир янги моделдаги телефони ҳақида ахборот пайдо бўлди. Бу қурилма Nokia TA-1114 модел рақами билан рўйхатга олинган.

Бу – тугмачали телефон бўлиб, экрани диагоналига 1,77 дюймлик, унинг тасвир аниқлиги эса 128х160 пикселлик. Телефоннинг процессори 260 мегагерцлик такт частотасида ишлайди, қурилманинг доимий хотираси эса 4 мегабайтлик. Телефонда FM-радио ҳам мавжуд. Корпусининг ўлчами 111,15х49,45х14,6 миллиметрга, вазни эса 70,2 граммга тенг.

Кўриниб турибдики, мазкур телефон учун 50 доллардан кам нарх белгиланади. HMD Global ушбу гаджетини 5 декабрь куни Дубайдаги матбуот анжуманида тақдим этиши мумкин. Nokia брендининг айрим телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимизда 529 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Дубай, 5 декабрь: Nokia бирйўла учта смартфон тақдим этади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!