Нархи нақ 6750 долларгача борувчи Galaxy S21 Carbon смартфонлари чиқди

  •   DiMaX
  •  778
  •  15.06.2021 17:36

Нархи нақ 6750 долларгача борувчи Galaxy S21 Carbon смартфонлари чиқди

Россиянинг люкс маҳсулотларга ихтисослашган Caviar бренди ҳали Apple расман эълон қилиб ҳам улгурмаган iPhone 13 Pro ҳамда 13 Pro Max моделларининг премиал версиялари учун олдиндан буюртма очганидан хабарингиз бор. Мазкур компания энди Samsung Galaxy S21 Carbon туркумидаги телефонларни тақдим этди.

ЎҚИНГ: 1 кг олтинга эга iPhone 12 Pro ва Galaxy S21 Ultra'лар чиқди!

Caviar ушбу туркумда Galaxy S21, Galaxy S21+ ҳамда Galaxy S21 Ultra флагманларининг эксклюзив талқинларини чиқарган. Уларнинг корпуслари титандан ва автомобил карбонидан ишланган ҳамда ўзига хос дизайнга эга. Компаниянинг таъкидлашича, орқа панелнинг «V» шаклидаги дизайни «қурилмага эркаклик ва динамизм бағишлаган».

Samsung Galaxy S21 Carbon туркуми вакилларининг техник хусусиятлари эса ушбу флагманларнинг оригиналларидан фарқ қилмайди.

Ўзига хос дизайнли Samsung Galaxy S21 нархи (128 гигабайтлик ички хотирали варианти) 5520 доллардан бошланади. Уларнинг энг қиммати – 512 гигабайтлик Samsung Galaxy S21 Ultra эса 6750 доллар туради.

ЎҚИНГ: Galaxy S22’лар ҳақидаги бу маълумотлар Samsung фанатларини хурсанд қилмайди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.