Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

  •   DiMaX
  •  2456
  •  21.04.2021 12:28

Нархи тезда тушиб кетмайдиган саккизта смартфон (2021 йил, апрель)

Huishoubao компанияси мобил қурилмаларнинг ўз нархини сақлаб қолишига кўра рейтингларни мунтазам тарзда эълон қилиб келади. Унинг ўтган галги рейтингида лидерлик Huawei флагманининг махсус версияси – Mate 40 RS Porsche Design моделига насиб этган эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 vs iPhone 12: қайси смартфонлар тезроқ арзонлашмоқда?

Яқинда янгиланган рейтингда эса дастлабки иккита ўринни Xiaomi вакиллари банд этди. Mi 10 Extreme Commemorative Edition (глобал версияда – Xiaomi Mi 10 Ultra) флагманининг 16/512 гигабайтлик вариантининг ўз қийматини сақлаш индекси 79,55 бирликни ташкил этган. У билан бирга чиққан Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (глобал талқинда – Redmi K30 Ultra) смартфонининг 8/256 гигабайтлигида эса нарх сақланиш индекси 76,79 бирликка тенг.

Apple корпорациясининг 2019 йилги флагмани – iPhone 11 Pro Max эса 72,22 балл билан кучли учликни якунлаган:

Huishoubao рейтингида тўртинчидан саккизинчигача бўлган ўринларни тегишлича Honor 30 Pro+, Huawei P40 Pro+, vivo X50 Pro+, Samsung Galaxy Note 20 Ultra ҳамда Samsung Galaxy S20 Ultra смартфонлари эгаллаган.

Агарда яхши смартфон ишлатишни ва янгиси чиққанида яна алмаштириб олишни хуш кўрсангиз, олдингисини яхши нархда сота олишингиз учун мана шу флагманларга эътибор қаратганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!