Narzo 10A ҳамда Narzo 10 чиқди – улкан аккумуляторли арзон смартфонлар!

  •   DiMaX
  •  2842
  •  11.05.2020 14:13

Narzo 10A ҳамда Narzo 10 чиқди – улкан аккумуляторли арзон смартфонлар!

Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси янги – Narzo туркумида смартфонлар тайёрлагани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Кейинроқ эса уларнинг номи ва тақдимот куни ҳам расман эълон қилинган, лекин...

ЎҚИНГ: Realme янги туркумдаги арзон смартфонлар тақдимотини бекор қилди

Компания ниҳоят Narzo 10 ҳамда Narzo 10A смартфонларини Ҳиндистонда расман намойиш қилди. Лекин ишлаб чиқарувчининг ўзи учун булар мутлақо янги моделлар эмас экан.

Гап шундаки, Narzo 10 шу йилнинг март ойида намойиш қилинган «тўрткўз» смартфон – Realme 6i моделининг Ҳиндистон бозорига мўлжаллаб ребрендинг қилинган версияси бўлиб чиқди.

Қисқача айтганда, Narzo 10 модели ўйинбоп MediaTek Helio G80 процессорига, диагоналига 6,5 дюймлик HD+ дисплейга, 4/128 ГБ хотирага ҳамда 48 МПлик квадрокамерага эга. Смартфоннинг 5000 мА/соатлик батареяси 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланади. Ҳиндистонда Narzo 10 учун 160 долларга тенг нарх белгиланган, унинг техник хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотни эса (Realme 6i мисолида) ушбу хабаримиздан олсангиз бўлади.

ЎҚИНГ: «Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Narzo 10A ҳам буткул янги русумдаги қурилма эмас, балки аввалроқ чиққан Realme C3 арзон смартфонининг Ҳиндистонга мўлжалланган нусхаси экан. Биттагина фарқи – янги номдаги девайсга бармоқ изи сканери ҳам қўшилган.

Унинг экрани ҳам Narzo 10 моделидаги билан бир хил, лекин «электрон юраги» салгина заифроқ – MediaTek Helio G70 процессоридир. Тезкор/ички хотирасининг ҳажми эса тегишлича 3/32 гигабайтга тенг.

Narzo 10A бош камераси учталик: 12 + 2 + 2 мегапикселлик датчиклардан иборат. Realme C3 ўз ватанида атиги 100 долларга баҳоланган бўлса, Ҳиндистонда унинг дактилоскопли варианти бўлган Narzo 10A учун 112 доллар сўрашяпти. Компания бу моделнинг ҳам 5000 мА/соатлик аккумуляторига эътиборни қаратяпти.

Қолган жиҳатлари – ҳар иккала янги смартфон Realme UI график қобиғига ҳамда учталик (иккита SIM-карта ва битта microSD учун) слотга эга.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!