Narzo смартфонлари – Redmi ва Pocophone’ларнинг янги кушандаси!

  •   DiMaX
  •  1049
  •  19.03.2020 10:24

Narzo смартфонлари – Redmi ва Pocophone’ларнинг янги кушандаси!

Narzo смартфонлари – Redmi ва Pocophone’ларнинг янги кушандаси!

Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси куни кеча Realme 6i русумли янги смартфонини намойиш қилган эди. Ушбу модел «бели бақувват», 48 МП камералик «тўрткўз» смартфон бўлса-да, 180 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Realme X50 Pro 5G сотувда: Xiaomi Mi 10 рақиби ундан арзон ва атиги 35 дақиқада қувватга тўлади!

 Realme энди Narzo номли қанақадир янги маҳсулоти рекламаси билан жамоатчилик эътиборини жалб эта бошлади. Ишончли манбаларига таяниб 91mobiles нашрининг ёзишича, Realme Narzo – тез орада Ҳиндистонда тақдим этиладиган янги смартфонлар туркумидир.

Realme компанияси Narzo сериясидаги смартфонлари ёрдамида Xiaomi корпорациясининг Redmi ҳамда Poco (POCOPHONE) каби арзончи брендларига қарши рақобатни кучайтиради. Ҳозирча маълум бўлгани шуки, Realme Narzo туркуми ёшларга мўлжалланган гаджетлар бўлади.

Ҳозирча техник хусусиятлари аниқ бўлмаса-да, манбанинг таъкидлашича, Realme бошланишига бирйўла иккита Narzo смартфони тақдим этади. Бироқ уларнинг намойиш санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Яна битта оммабоп Redmi смартфони том маънода портлаб кетди!