НАСА инсонни Марсга элтувчи ракета дизайнини якунлади

НАСА инсонни Марсга элтувчи ракета дизайнини якунлади

НАСАнинг маълум қилишича, ракета-космик тизим(SLS) – инсонни “Қизил сайёра”га элтувчи ракета мутахассисларнинг танқидий ва таҳлилий кўригидан ўтди. Эндиликда уни қуришга бел боғласа ҳам бўлади.

Келгусида мазкур “SLS” қуриб битказилса, унинг энг кучли ракеталардан бири бўлиши тахмин қилинмоқда. Америка учун эса Она сайёрамиз борасида тадқиқот олиб боришда янги давр бошланиши мумкин.

Ракетанинг конструкцияси борасида билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлар барчанинг эътиборини тортмоқда, яъни ракета тузилишининг бундай кўрикдан ўтиши комплекснинг блокдаги 1-конфигурация қурилишидан олдинги тўртта энг сўнгги босқичларидан бири ҳисобланади. Олимлар кейинчалик яна иккита конфигурацияни ҳам киритган бўлиб, барча босқичларда двигатель ва асосий стадияларни ўз ичига олади.

Бу борада белгиланган навбатдаги қадам 2017 йили амалга оширилади. Унда сертификатни расмийлаштириш, ишлаб чиқарилгач, синов жараёнларини якунлаб, истеъмолга жорий этиш кўзда тутилган.

НАСАнинг ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи ёрдамчисининг ўринбосари Билл Хиллнинг таъкидлашича, лойиҳалаштирилаётган “SLS”нинг биринчи даврини муваффақиятли якунлаб, ракета двигатели ва тезлигини оширувчи эҳтиёт қисмлари синовдан ўтказилган. Биринчи навбат учун барча керакли қисмлар ишлаб чиқаришга шай бўлиб турибди.

Олимнинг маълум қилишича, бу вақт оралиғида маълум муаммолар юзага келган ва келгусида ҳам бўлиши муқаррар. Бироқ бу ҳолат ракетани ишлаб чиқариш жараёни тўғри ташкил этилаётгани ва самода инсоннинг доимий кузатувини таъминлашга ишонч беради.

“SLS” иккита тезлаштирувчи ва тўртта РС-25 двигателдан иборат. НАСАнинг “Орион” космик кемасининг ўрнига унинг мукаммал шарҳи учиш вақти режалаштирилаётган 2018 йилга қадар берилиши мумкин.

“SLS”нинг асосий босқичи тахминан 27,6 диаметрга тенг бўлган 200 фут баландликда жойлашади. Ракета мотори учун криоген суюқ водород ва суюқ кислород ёнилғи сифатида фойдаланилади. Бу эса НАСАнинг Марсни ўзлаштиришга бўлган навбатдаги ҳаракатидан бири бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.