NASA Марсни босқичма-босқич эгаллаш режасини тузди

  •   DiMaX
  •  1122
  •  01.05.2017 15:26

NASA Марсни босқичма-босқич эгаллаш режасини тузди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2017 йилнинг 21 мартида имзолаган фармонга кўра, NASA 2033 йилгача Марсга одам учириши лозим.

Кейинроқ фазовий агентлик қизил сайёра сари амалга оширилажак беш босқичдан иборат миссиянинг батафсил докладини эълон қилди. Унинг мазмунини Футурист нашри қуйидагича келтиради:

0-босқич Халқаро фазовий станциядан синов платформаси сифатида фойдаланишни назарда тутади. Агентлик бу босқич доирасида SpaceX, Boeing, Orbital ATK ва шу каби бошқа компанияларни тижорий ҳамкорлар сифатида жалб этишни ҳам кўзлаган. Дастур ҳозир айни шу босқичда.

1-босқич 2018–2025 йилларда олтита SLS ракетасининг фазога парвозини ўз ичига олади. Шулардан бири Юпитерга фазовий зонд юборишга мўлжалланган Europa Clipper миссияси учун бошланиш вазифасини ўтайди. Қолган парвозлар доирасида Ой орбитасига янги фазо станцияси – Deep Space Gateway (DSG)’нинг деталлари етказилади.

2-босқич доирасида 2027 йилда Ой орбитал фазо станцияси қурилади ҳамда Deep Space Transport (DST) фазовий транспорт қурилмаси учирилади. 2028-2029 йилларда тўрт нафар астронавт 400 кун мобайнида станцияда бўлади ва унинг барча тизимларини текширишади.

3-босқич 2030 йилда бошланади, унда иккита SLS парвози кўзда тутилган. Бу парвозлар станцияга озиқ-овқатларни ва Марсга учувчи экипажни етказади.

4-босқич 2033 йилдан кейин амалга оширилиши режалаштирилган. У инфратузилмаларни, жиҳозларни ва озиқ-овқатларни Марсга етказиб бериш бўйича «роботлаштирилган миссияларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш»ни, шунингдек, «Марсга илк бошқарилувчи парвозларни амалга ошириш»ни ўз ичига олади.