НАСА ўзга сайёраларни инсониятдан ҳимоя қилмоқчи

  •   Saroy
  •  1218
  •  11.07.2018 10:53

НАСА ўзга сайёраларни инсониятдан ҳимоя қилмоқчи

Инсоният илк бор сайёралараро парвозга шайланмоқда. Бу лойиҳа яқин ўн йилликларда амалга оширилиши мумкин.   Айни пайтда НАСА  сайёраларни одамлар ўзи билан олиб бориши мумкин бўлган ердаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан ҳимоя қилиш борасида изланиш олиб бормоқда.

Кўпчилликнинг хабари бўлмаса керак, НАСА’да  аллақачон сайёралар ҳимояси бўлими фаолият олиб боради. Ушбу бўлим ходимларининг энг асосий вазифаси: коинотдан ерга хавфли жисмлар, мавжудотлар   тушишининг олдини олиш, шунингдек бошқа сайёраларга ердаги бактериялар, ўсимликлар, жониворлар, ва шунчаки оддий ахлатларнинг етиб боришига йўл қўймасликдир.

Кометалар ва астероидлардан намуналар олиб келишда ҳозирча муаммо йўқ, чунки улар коинот нурланишидан тозаланади. Лекин ўзга сайёрага отланган фазогирлар ўзлари билан олиб бориши мумкин бўлган нарсалар борасида қандай йўл тутса бўлади? Зеро 2030 йилда биринчи фазогирни  Марсга учириш режалаштирилган.

Шу боис агентликда сайёраларни ҳимоя қилиш борасида қатъий  қоидаларни жорий қилиш борасида жиддий фикрлар билдирилмоқда. Бундан буён коинотга ракета учирмоқчи бўлган тижорат компаниялар учар аппаратларни ясашда санитария ва технологик нормаларга синчковлик билан ёндашиши талаб этилади.  Tesla компаниясининг Falcon 9 ракетаси тозалик бўйича кўп босқичли текширувдан ўтиши керак.

«Аполлон-11» фазогирлари Нил Армстронг (чапдан), Майкл Коллинз ва Эдвин Олдрин-кичкина USS Hornet бортидаги карантин ҳудудида ўтирибди,   президент Ричард Никсон фазогирларни эсон-омон Ерга қайтгани билан қутламоқда. Фото: Нью-Йорк Таймс

«Инсоният ҳаёт нишоналари бўлиши мумкин  бўлган жумладан, Марс, Энцелад, Европа каби сайёраларга сафар уюштирмоқчи. Инсонларни коинотга жўнатмоқчи бўлган компаниялар сони борган сари кўпаймоқда, бунда биз  учун энг муҳими, хатога йўл қўймаслик  — дейди  НАСА’нинг собиқ илмий директори   Джозеф Александр».

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!