NASA сизга ҳам фазога виртуал парвоз қилиш имконини берди!

  •   DiMaX
  •  2209
  •  14.11.2019 17:32

NASA сизга ҳам фазога виртуал парвоз қилиш имконини берди!

АҚШнинг Аэронавтика ва космик маконни ўрганиш миллий бошқармаси – NASA нафақат фазогирларни учириш билан, балки айрим заминий ишлар билан ҳам шуғулланади. Жумладан, унинг янги – Rocket Science: Ride 2 Station иловаси билан ҳатто сиз ҳам ўзингизни космонавт ҳис этишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзга сайёраликлар чиндан борми? Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб

Rocket Science: Ride 2 Station дастури хоҳловчиларга виртуал тарзда астронавтлар жамоаси аъзоси бўлиш имконини тақдим этади. Мазкур илова ёрдамида сиз виртуал фазовий кемангизни Халқаро космик станция билан мустақил тарзда туташтира оласиз.

Дастур ёрдамида космик кема турини, экипажни, учиш санасини, Халқаро космик станция билан туташув вариантини ҳамда миссия турини танлаш мумкин. Бу ишланмадан кўзда тутилган мақсад парвоз симуляциясининг реалистик чиқиши эмас, балки космик технологияларга қизиқувччиларга визуал маълумотлар беришдир. Виртуал туташтиришнинг мустақил бажариладиган режими ҳам бор, у фойдаланувчидан ўта диққатли бўлишни талаб этади.

Rocket Science: Ride 2 Station иловасининг ўзига киритилган энциклопедия эса экипаж, фазогирларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда бугунги кундаги космик кемалар моделлари ҳақида турли маълумотларни ўз ичига олган. Ўйин ва интерактив маълумотномани ўзида жамлаган ушбу дастурни iOS-қурилмаларга ушбу ҳавола орқали AppStore’дан ўрнатиб олиш мумкин. Бошқалар эса компьютер (ёки ноутбук) браузерида мана бу ҳавола ёрдамида унинг веб-версиясига ўта оладилар.

ЎҚИНГ:  УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!