Навбатдаги арзон смартфон – Redmi 9 биринчи «жонли» суратларда

  •   DiMaX
  •  1505
  •  30.03.2020 10:02

Навбатдаги арзон смартфон – Redmi 9 биринчи «жонли» суратларда

Жорий йилда Xiaomi компанияси ўзининг арзончи бренди номидан бир нечта смартфонлар намойиш этиб улгурди. Лекин уларнинг энг арзони – Redmi 9 ҳамда Redmi 9a тақдимоти ҳали олдинда.

ЎҚИНГ: Redmi 9, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти олдидан Redmi K30 5G арзонлашди!

Xiaomishka никли таниқли тармоқ информатори Redmi 9 моделининг биринчи «жонли» расмларини эълон қилди. Улардан биринчисида смартфон ҳимоя ғилофида, яна корпусининг қирралари ҳам хиралаштирилган ҳолда, лекин камераси аниқ кўрсатилган:

Гувоҳи бўлганингиздек, камера дизайни ўтган йилги Redmi Note 8 Pro моделига ўхшаб кетади: бош камеранинг учта модули бармоқ изи датчиги билан бир қатор қилиб тиккасига жойланган, улардан ўнгда эса тўртинчи сенсор билан фоточақноқ ўрин олган.

ЎҚИНГ: Таққос: Xiaomi Mi 9T vs Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Навбатдаги расмда эса Redmi 9 ғилофсиз ҳолатда акс этган, лекин бунисида ҳам корпус периметрини атайлаб хиралаштиришган. Бунисида унинг Redmi Note 8 Pro смартфонидан дизайн бўйича фарқи – камера модулларининг доирага олинганлигини кўрамиз:

Маълумотларга кўра, кодли номи Merlin бўлган ушбу қурилманинг бош камераси 13, 8, 5 ва 2 мегапикселлик датчиклардан иборат.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Lite – квадрокамерали ҳамёнбоп 5G-флагман намойиш этилди!

Redmi 9 смартфонига ўйинбоп арзон смартфонлар учун ишлаб чиқилган MediaTek Helio G80 процессори ўрнатилиши айтилмоқда. Ушбу чипсетни илк бор Redmi’нинг асосий рақиби – Oppo корпорациянинг Realme бренди ўзининг Realme 6i моделида қўллаган.

Кейинги расм эса «жонли» олинган эмас, балки шу пайтгача чиққан маълумотлар асосида компьютерда тайёрланган рендер суратдир, бироқ унда Redmi 9 бор бўйи билан кўринган:

Xiaomi ушбу арзон смартфонини Android 10 операцион тизим базасида тайёрланган MIUI 11 график қобиғи билан чиқаради. Лекин, афсуски, ҳозирча унинг тақдимот санаси ва бошқа хусусиятлари номаълум.

ЎҚИНГ: Тўртта моделдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларига нохуш хабар бор

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!