Навбатдаги Galaxy A билан танишиш фурсати келди!

Навбатдаги Galaxy A билан танишиш фурсати келди!

Samsung 2020 йилги Galaxy A серия смартфонларига Galaxy A11'дан A91'гача ном берди. Ушбу оиланинг қуйироқ тоифа вакили бўлган Galaxy A21 смартфонининг дизайни эса ҳимоя ғилофи рендерлари пайдо бўлиши билан ошкор бўлди.Расмлардан кўриниб турибдики, қурилма селфилар учун томчи камерага эга бўлади (камера ёнидаги датчик эса ёки яқинлик сенсори, ёки атроф ёруғлиги сенсоридан бири бўлиши керак). Афтидан, айлана тирқишли камералар ушбу оиланинг фақат премиумроқ моделлари, жумладан, ўтган ҳафта тақдим қилинган Galaxy A51 ва A71'ларгагина, ўрнатилади.Нима бўлган тақдирда ҳам, A21'да учта орқа камера бўлади. Агар бу линзаларнинг вазифаси Galaxy A20s'ники билан бир хил бўлса, демак, улар кенг, ўта кенг бурчакли ва сатҳ камералари бўлиши керак. Орқа панелга яна бармоқ изи сканери жойланган.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда ўта ғалати – 8/128 ГБ хотирали ҳамёнбоп смартфон тақдим этди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.