Навбатдаги Galaxy смартфонига дастур янгиланиши кела бошлади

Навбатдаги Galaxy смартфонига дастур янгиланиши кела бошлади

Охирги икки ҳафтадан буён Samsung бир неча, жумладан, Galaxy S10, Galaxy S20, Galaxy S21, Galaxy Note 10, Galaxy Note 20 ва Galaxy S20 FE 2021, смартфонларига 2021 йил июль янгиланишини жўнатиб келмоқда. Юқоридаги моделлар қаторига энди Galaxy S10 Lite ҳам қўшилди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари расман тасдиқланди

Samsung Испаниядаги Galaxy S10 Lite фойдаланувчиларига янги тизим янгиланишини жўната бошлади. G770FXXS4EUF6 версияли янгиланиш 2021 йил июль ойи хавфсизлик патчига ҳам эга. Апдейтдаги ўзгаришлар қайдномасига кўра, энг сўнгги хавфсизлик патчи смартфоннинг 20 га яқин, хусусан, Bluetooth билан боғлиқ заифлигини бартараф этади. Шунингдек, бир қатор фойдаланувчиларда кузатилаётган Android Auto баги ҳам тўғриланган.

Агар сиз ҳам ҳозир Испанияда бўлсангиз, Параметрлар » Дастур янгиланиши ойнасига ўтиб, OTA апдейтни юклаб олинг. Бундан ташқари, мана бу ҳавола орқали янгиланишни қўлда ўрнатишингиз ҳам мумкин. Бошқа мамлактлардаги фойдаланувчилар ҳам бир неча кун ичида янгиланишни қабул қилишни бошлашлари керак.

Маълумот учун, Galaxy S10 Lite ўтган йили тақдим қилинган бўлиб, қадоқдан Android 10 тизимида ишлаган. Қурилма бу йил Android 11'га ўтди ва яна иккита асосий Андроид дастур янгиланишини қабул қилади.

ЎҚИНГ: Бюджет синфига кирувчи Galaxy смартфони Android 11 операцион тизимига ўтмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!