Навбатдаги Galaxy смартфонига One UI 5 тарқатилмоқда

Навбатдаги Galaxy смартфонига One UI 5 тарқатилмоқда

Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари учун One UI 5 янгиланишини Европа мамлакатларида тарқатишни бошлади. Компания нафақат флагманлар, балки ўрта синф смартфонларига ҳам Android 13'га асосланган янгиланишни юбормоқда ва булар қаторда Galaxy А53 энг биринчилардан бўлди. Навбатда Galaxy А33 учун йўл очилгани маълум бўлди.

SamMobile берган маълумотларга кўра, Galaxy А33 5G смартфони Европа мамлакатларида прошивка версияси A336BXXU4BVJG бўлган 2ГБ ҳажмдаги One UI 5 янгиланишини қабул қилишни бошлаган ва албатта, у октабр ойи хавфсизлик янгиланиши билан келади.

ЎҚИНГ: One UI 5 график қобиғида қандай янгиликлар бўлади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!