Навбатдаги Galaxy Watch: ҳарбий ҳимоя, механик гардиш, ЭКГ ва қон босими датчиги...

  •   DiMaX
  •  467
  •  02.06.2020 10:12

Навбатдаги Galaxy Watch: ҳарбий ҳимоя, механик гардиш, ЭКГ ва қон босими датчиги...

Samsung компанияси ўзининг 2019 йилги смарт-соатларидан механик безель – гардишни олиб ташлаган эди. SamMobile нашрига кўра, жанубий кореялик гигант навбатдаги Galaxy Watch’да уни қайтаради.

ЎҚИНГ: Samsung Uzbekistan харидорларни лақиллатяпти...ми?!

Компаниянинг кутилаётган ақлли соати аллақачон FCC ташкилотида сертификациядан ўтган. унинг мълумотлар базасида қайд этилишича, 2020 йилги Galaxy Watch доирасимон дисплей, 45 миллиметрлик корпусга эга. Девайс MIL-STD-810G ҳарбий стандартига кўра зарбадан, 5ATM стандартига кўра сувдан ҳимояланган.

Соатнинг экрани AMOLED-матрицали бўлиб, устига Gorilla Glass DX ҳимоя шишаси ётқизилган. Маълумотларга кўра, Samsung уни 8 гигабайтлик ички хотира, 330 мА/соатлик аккумулятор, Wi-Fi, Bluetooth ҳамда NFC модуллари билан таъминлаган. Яна соатнинг тўртинчи авлод – LTE уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган версияси ҳам чиқади.

ЎҚИНГ: Тонометрнинг кераги йўқ – қон босимингизни смарт-соат кузатиб боради! (+видео)

XDA-developers ресурсининг ёзишича, навбатдаги Galaxy Watch яна иккита янги сенсор – ЭКГ ҳамда қон босимини ўлчаш сенсорига ҳам эга. Айтиш керакки, 2019 йилги Samsung ақлли соатида ҳам ЭКГ модули мавжуд, аммо Samsung бу датчикни яқиндагина фаоллаштирди.

Жанубий кореялик гигант мазкур қурилмасини августда, Galaxy Note 20 фаблетлари билан бирга намойиш этиши мумкин.

ЎҚИНГ: Realme илк смарт-соатини чиқарди: нарх ва жиҳатлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!