Навбатдаги ҳамёнбоп Samsung бестселлерининг илк расмий сурати чиқди

  •   DiMaX
  •  2350
  •  05.12.2019 09:58

Навбатдаги ҳамёнбоп Samsung бестселлерининг илк расмий сурати чиқди

Samsung мана шу ойнинг ўзидаёқ учта смартфонини Ҳиндистонда расман тақдим этади. Манбаларга кўра, булар – Galaxy S10 Lite, Galaxy Note 10 Lite ҳамда Galaxy A51 моделларидир.

ЎҚИНГ: Samsung учта арзонлаштирилган смартфонини эртароқ чиқаряпти

Шулардан энг арзони – Samsung Galaxy A51 смартфони ҳам, ўзининг «аждод»и – Galaxy A50 модели (сотиб олиш) каби бестселлер бўлиши кутилмоқда. PhoneArena нашри унинг биринчи расмий суратини эълон қилди:

Кўриб турганингиздек, экраннинг атрофини бирмунча энли ром ўраб турибди, аммо Samsung бу смартфонида селфи-камера учун дисплейдаги тирқишни минимум даражагача кичрайтиргани эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: DxOMark йилнинг энг яхши селфифонлари рейтингини эълон қилди

Ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, Galaxy A51 диагоналига 6,5 дюймлик экранга ҳамда асосий модули 48 мегапикселлик бош камерага эга. Қурилманинг «электрон юраги» эса Samsung’нинг ўзи ишлаб чиққан Exynos 9611 процессоридир.

Samsung бу гаджетини 12 декабрда расман намойиш этиши айтилаётир. Компания аллақачон сотувга чиқарган аксарият телефонларни эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy A11, A31 ва 41'лар 64ГБ лик базавий хотирага эга бўлади