Навбатдаги икки миллиард!

Навбатдаги икки миллиард!

2014 йилда WhatsApp 21.8 миллиард доллард эвазига Facebook томонидан сотиб олинганди. 

Мессенжер ўша пайтда 500 миллион фойдаланувчига хизмат кўрсатар, харид учун тўланган маблағ эса ўта катта эди. 

Мана, орадан 6 йил ўтиб эришилган натижаларни инобатга олсак, 21.8 миллиард жуда кичик маблағга ўхшаб туюлади, сабаби WhatsApp фойдаланувчилари сони айни дамда 2 миллиардга етди.

Таққослаш учун айтиш мумкинки, фойдаланувчилар сони 2016 йилда 1 миллиард, 2018 йилда эса 1.5 миллиард эди. Икки йил ичида яна ярим миллиард мижоз WhatsApp'га қўшилди.

Блог-пост кўринишда берилган расмий маълумотда WhatsApp икки томонлама шифрлаш технологиясидан фойдаланиши, фойдаланувчилар хабарлари булутда эмас, балки мижознинг ўз қурилмасида сақланиши таъкидлаб ўтилган. 

Компаниянинг айтишича, фойдаланувчилар айнан шу сабабдан ҳам бошқа мессенжерларни эмас, айнан WhatsApp'ни танлайди. Хавфсизлик ва махфийлик мессенжер учун устувор жиҳатдир.

ЎҚИНГ: WhatsApp ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!