Навбатдаги икки миллиард! - 2

Навбатдаги икки миллиард! - 2

Google'нинг G Suite тўплами таркибидаги Gmail, Drive, Тақвим, Hangouts (Учрашувлар), Docs (Ҳужжатлар) ва бошқа унумдорлик иловаларининг фаол фойдаланувчилари сони 2 миллиарддан ошди.

Бу ҳақида G Suite бўлими бошлиғи Хавер Солтерога таяниб, Axios сайти хабар бермоқда.

Солтеронинг таъкидлашича, 2 миллиардлик кўрсаткичга 2019 йилнинг охирида эришилган ва компания унумдорликка хизмат қилувчи иловаларини такомиллаштиришда давом этади.

Маълум бўлишича, бир неча иловалар бирлаштирилиб, ягона дастур яратиш режаси бор. Аввалги тахминларга кўра, Google Gmail, Drive ва Hangouts иловаларини ягона илова қилиб бирлаштирмоқчи.

G Suite жамоаси сунъий онг борасидаги фаолиятини ҳам такомиллаштиришни режалаштирган. Gmail'га ўрнатилган тахмин қилиш функцияси Docs ва тўплам таркибидаги бошқа иловаларга ҳам жорий қилиниши мумкин.

ЎҚИНГ: Навбатдаги икки миллиард!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!