Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

  •   DiMaX
  •  1192
  •  04.12.2018 12:03

Навбатдаги iPhone ва iPad’лар муҳим технологияни Galaxy S10’дан ўзлаштиради

Купертинолик корпорациянинг кейинги авлод смартфонлари ҳали 2019 йилнинг кузида тақдим этилади. Аммо ҳозирданоқ уларнинг айрим хусусиятлари ҳақида маълумотлар тарқала бошлади.

ЎҚИНГ: Келажакда iPhone’лар ҳам тешикли экранга эга бўлади!

Patently Apple нашри берган маълумотга кўра, Apple ўз смартфонларига бармоқ изи сканерини қайтармоқчи. Аммо энди янги технология бўйича: мазкур датчик бирор тугмачага ўрнатилмасдан, балки бевосита экраннинг ўзига интеграция қилинади.

Таъкидланишича, купертинолик техногигант аллақачон шундай сенсорларни етказиб берувчи O-film ва TPK Holding каби компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо Apple’нинг бундай технологияга эга илк маҳсулоти навбатдаги iPad бўлади. Шундан кейингина янги iPhone’ларнинг ҳам экранига дактилоскоп жорий этилади.

Шуниси борки, O-film ҳамда TPK Holding айнан купертиноликларнинг «ашаддий рақиби» тайёрлаётган Galaxy S10 флагмани учун ультратовушли бармоқ изи сканери етказиб берувчилар ҳисобланади.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда шу пайтгача бозорга тақдим этилган айрим iPhone’ларни 2 199 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, Samsung смартфонларини эса 899 000 сўмдан бошланувчи баҳоларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Apple энг ғайриоддий маҳсулотини патентлади – бу сизга смартфон ё компьютер эмас!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!