Навбатдаги «қувват монстри» – 6000 мАс аккумуляторли арзон Redmi 9T ҳам тайёр!

  •   DiMaX
  •  1969
  •  30.12.2020 11:02

Навбатдаги «қувват монстри» – 6000 мАс аккумуляторли арзон Redmi 9T ҳам тайёр!

Xiaomi корпорацияси куни кеча ўзининг Xiaomi Mi 11 русумли флагманини намойиш қилган эди. Энди эса унинг арзончи брендига мансуб яна битта смартфон сертификациядан ўтгани маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Бешта йўналишда 2020 йилнинг энг зўр Android-смартфонлари (Gizmochina рейтинги)

Таиланднинг NBTC сертификатлаш агентлиги маълумотлар базасида шу пайтгача маълум бўлмаган Redmi 9T cмартфони ҳақида қайд пайдо бўлган. Афтидан, бу қурилма расман халқаро бозорга тақдим этилади; зеро, Xiaomi анъанасига кўра, глобал моделлар номидагина «Т» белгиси қўлланади.

NBTC регулятори ҳужжатларида Redmi 9T модели M2010J19ST каталог рақами остида қайд қилинган. Бу эса олдин Хитойда ва Ҳиндистонда намойиш этилган иккита смартфоннинг каталог рақамлари билан сўнгги белгисигача бир хил. Яъни, ушбу гаджет буткул янги бўлмасдан, олдин чиққан смартфоннинг глобал бозор учун ренейминг қилинган (номи ўзгартирилган) версияси экан.

Redmi бренди ноябрнинг охирроғида Хитойда Redmi Note 9 4G моделини тақдим этган бўлиб, унинг каталог рақами M2010J19SC ҳисобланади. Кейинроқ эса шу моделни айрим ўзгаришлар билан Redmi 9 Power русумли смартфон сифатида Ҳиндистонда намойиш этган эди (каталог рақами – M2010J19SI).

Хитой ва Ҳиндистон бозорлари учун чиқарилган бу икки смартфон ўзаро озгина фарқланади; Redmi 9T моделининг шу икки смартфондан айнан қай бирининг клони бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Лекин учаласининг ҳам муштарак бўлган муҳим жиҳати – 18 ваттлик тезкор қувватлана олувчи 6000 мА/соатлик аккумуляторидир. Янги смартфон ҳам Snapdragon 662 процессорига, диагоналига 6,53 дюймлик Full HD+ экранга ҳамда асосий датчиги 48 мегапикселлик бош камерага эга бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг оммабоп 20 смартфони

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!