Навбатдаги Samsung «автономлик монстри»нинг ожиз нуқтаси – айнан аккумуляторида!

  •   DiMaX
  •  456
  •  09.06.2021 09:25

Навбатдаги Samsung «автономлик монстри»нинг ожиз нуқтаси – айнан аккумуляторида!

Жанубий Кореялик техногигантнинг Galaxy M32 русумли янги смартфони апрелдаёқ Geekbench сервисида имтиҳон топширган эди. Ўшанда унинг айрим техник хусусиятлари ошкор бўлган, лекин Samsung ҳануз мазкур моделини тақдим этганича йўқ.

ЎҚИНГ: Дунё смартфон бозорининг 70 фоизи шу бештагина компанияга тегишли!

Galaxy M32 аккумуляторининг ток сиғими 6000 мА/соатлик; бу кўрсаткич Samsung смартфонлари орасида максимал бўлмаса ҳам, мазкур смартфонни «автономлик монстри» деб аташга тўсқинлик қилмайди.

Куни кеча АҚШнинг Федерал алоқа комиссияси (Federal Communications Commission, қисқартмаси – FCC) маълумотлар базасида Samsung Galaxy M32 модели пайдо бўлди. Ушбу нуфузли ташкилот фақат бозорга чиқаришга тайёр маҳсулотларнигина сертификатлашини ҳисобга олсак, мазкур смартфоннинг ҳам тақдимоти яқин.

Маълум бўлишича, Galaxy M32 смартфонининг тезкор зарядланиш қуввати атиги 15 ваттга тенг экан. Ҳамёнбоп смартфон учун бу оддий ҳолат бўлиши мумкин, аммо нақ 6000 мА/соатлик батарея учун бу кўрсаткич анча паст. Яъни, бу телефонни қувватлаш жараёни узоқ вақт талаб этади.

Сўнгги хабарларга кўра, мазкур смартфон MediaTek Helio G80 процессори, AMOLED-дисплей ҳамда 48 мегапикселлик бош камерага эга.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.