Навбатдаги Samsung смартфони Geekbench'да кўриниш берди

Навбатдаги Samsung смартфони Geekbench'да кўриниш берди

Samsung ўзининг Galaxy F41 смартфонини Ҳиндистон бозорига чиқарган эди. Ушбу модель катта сиғимли аккумулятор ва Exynos 9611 чипига эга бўлиб, айни дамда Galaxy F линейкасининг ягона вакили ҳисобланади.

Аммо энди бундай бўлмайди, сабаби, инсайдернинг сиздирган маълумоти ва Geekbench эталон тестига кўра, Galaxy F62 смартфони ҳам тайёрланмоқда. Бу ҳақда GSMArena хабар бермоқда.

Samsung SM-E625F смартфони Galaxy F62 номи билан маркетинг қилинади. Geekbench'да синовдан ўтган қурилма Exynos 9825 чипсетида ишлайди.

Қайд этилган натижа Exynos 9825'да ишловчи Galaxy Note10'ники билан бир хил экани боис, ушбу SoC ва смартфон борасида ҳайратланарли бирор жиҳат йўқ. Geekbench'нинг яна кўрсатишича, Galaxy F62 Samsung смартфонлари орасида биринчилардан бўлиб қадоқданоқ Android 11 тизимида ишлайди.

Инсайдер Galaxy F62 Ҳиндистондан бошқа давлатларда ҳам сотиладими-йўқми, бунга аниқлик киритмаган.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!