Навбатдаги Samsung тақдимоти санаси маълум бўлди

Навбатдаги Samsung тақдимоти санаси маълум бўлди

Samsung яқинда бир нечта ўрта даражадаги қурилмаларини, хусусан, Galaxy А13, Galaxy А23, Galaxy F23, Galaxy М23 ва Galaxy М33 смартфонларини ортиқча дабдабаларсиз тақдим этди. Бироқ, бу ҳали ҳаммаси эмас. Хабар қилинишича, Жанубий Корея компанияси келаси ҳафта бир неча ойдан бери миш-миш бўлиб келаётган Galaxy А33, А53 ва А73 моделларини тақдим қилиш учун тадбир ўтказади.

Таниқли ликстер Эван Бласс (@evleaks) ўз Twitter саҳифасида Samsung'нинг янги Galaxy А смартфонлари тақдимоти учун тизер сурат бўлиши мумкин бўлган постерни улашди. Расм турли хил кўринишдаги А ҳарфларини ўз ичига олган ва ундан "Awesome Galaxy A Event" номи остидаги тадбир 17 март куни онлайн ўтказилиши ҳақида билиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung ҳам шу ойда яна янги смартфонлар тақдим қилади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!