Навбатдаги Xiaomi смартфонига янгиланиш келди

Навбатдаги Xiaomi смартфонига янгиланиш келди

Redmi Note 7 Pro энг сўнгги MIUI прошивкасига тахминан 11 ой олдин ўтган эди ва мана энди қурилмага келган навбатдаги янгиланиш сабаб смартфон Android 10'да ишлай бошлади.

Ўзгаришлар рўйхатида тизим барқарорлиги оширилгани ва қурилма хавфсизлик даражаси май ойигача кўтарилганлигидан бошқа маълумот берилмаган.

Янгиланиш ҳажми 2.1ГБ бўлиб, ҳозирда фақат Хитойдаги смартфонларга келмоқда. Агар доимий анъана давом эттирилса, апдейт олдиндаги бир неча ҳафта ичида глобал равишда тарқатилади.

ЎҚИНГ: Mi Band 5’нинг бошқалардан фарқли 7 жиҳати ва янги расмлари