Навоийда мукофот жамғармаси 1 миллиард сўм бўлган хакатон ўтказилади

Навоийда мукофот жамғармаси 1 миллиард сўм бўлган хакатон ўтказилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги Навоий вилоятида "Digital Navoi Hackathon 2022" танловига старт берилганлигини эълон қилди. Мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 1.000.000.000 сўм бўлиб, унда 14 ёшдан 30 ёшгача фақат навоийлик дастурчилар қатнашиши мумкин.

Маълум бўлишича, танлов қуйидаги 5 хил йўналишларда ўтказилади:

  • Инвестиция
  • Ижтимоий соҳа
  • Туризм
  • Рақамли иқтисодиёт 
  • Инновация

Ҳар бир йўналиш ғолиблари ўз лойиҳаларини амалга оширилишлари учун 200.000.000 сўмгача пул мукофоти билан тақдирланишади.

Таъкидлаш жоизки, иштирокчилар электрон саралаш, ҳакамлар ҳайъати олдида тақдимот ва Demo Day босқичларидан ўтишади. Танлов 1-2 ноябр кунлари IT-Park'нинг Навоий филиалида бўлиб ўтади.

Танлов учун рўйхатдан ўтиш 10 сентабрдан бошланган ва у 20 октабргача давом этади.

Батафсил маълумотларни ушбу манзилдан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Америкада учар мотоцикл намойиш қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!