Нега депутат берилган энг сўнгги русумли компьютердан фойдаланмай, ўзининг эски компьютерини ишлатяпти?

  •   DiMaX
  •  1179
  •  29.03.2019 15:10

Нега депутат берилган энг сўнгги русумли компьютердан фойдаланмай, ўзининг эски компьютерини ишлатяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳамиша халқнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этишга имкон қадар ёрдам бериб келаётир. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ёзишича, у ҳатто ўз хонасида ҳам кўп ўтирмас экан.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев депутатларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни буюрди

Расул Кушербаев бир хонада тўрт депутат билан ишлайди, улар турли фракция аъзолари бўлсалар-да, аммо бир қўмита депутатлари, дейилади хабарда. Р.Кушербаев эрталабдан кечгача хонада қамалиб ўтирмас экан. Қўмиталар, фракцияларда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаларини маромига етказишда фаол қатнашмоқда.

Дарвоқе, жорий йил аввалида депутатларга энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси берилибди. Лекин Р.Кушербаев ўзининг эскироқ бўлса-да, ўрганиб қолган компьютерини ҳам вақтинча сақлаб қолган.

– Барча ҳужжатларим шунда. Уларни янгисига олишга вақт бўлмаяпти, – дейди депутат.

Р.Кушербаев иш кўп бўлишига қарамай, мурожаатларга ҳам вақт ажратяпти.

– Ҳафтасига 20 дан зиёд мурожаат келади. Уларнинг энг кўпи уй-жой олиш масаласида, – деди Р.Кушербаев. – Яқинда хоразмлик 300 нафар фермер мурожаат қилган эди. Шуни бир ойдан буён ўрганаяпмиз. Ўтган йили сув яхши бўлмагани учун пахта ҳосили режадагидек бўлмаган. Лекин тегишли ташкилотлар бу ҳақида фермерлар бизга огоҳлантириш бермаган, деб туриб олишибди. Ўрганишлар жараёнида фермерларга қўлланилган жариманинг асоссиз экани аниқланиб, ҳужжатларни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юбордик.

Депутат мурожаатлар орасида қонунчиликка таклифлар, миннатдорлик хатлари борлигини ҳам айтди.

– Яна бир гап, – дейди Кушербаев. – Айрим ўринларда фуқаролар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси барча масалаларни ҳал этади, деб ўйлайди. Бироқ бизнинг ваколатга кирмайдиган масалалар ҳам талайгина.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Депутат iPad’ни намойишкорона тепкилади ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!