Нега интернетда ҳамма учун жой топилаверади?

Нега интернетда ҳамма учун жой топилаверади?

Ҳар беш йилда "рақамли осмон" устимизга қулаши ҳақида хабар тарқаладиган бўлиб қолган кўринади. 2010 ва 2015 йилларда яқин келажакда интернет IP манзиллари тугаб қолиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Энди эса Европанинг интернет доменларини назорат қилувчи ташкилотининг хабар беришича, ҳудудда мавжуд 1.91 миллион IP манзили 2020 йилгача тугаб қолиши эҳтимоли жуда катта.

Интернетга уланиш учун ҳар бир компьютер ва смартфонга IP манзил керак бўлади. IP — "интернет протокол" сўзининг қисқартма шакли; тармоқдаги барча қурилмалар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш жараёни тўғри амалга оширилиши учун IP манзил (худди почта манзили каби) уникал бўлиши талаб қилинади. Ушбу мақолани ўқиб турганингиз ҳам IP манзил сабабдир.

1980 йилда (ҳа, анча йил олдин) IP манзилларини ўйлаб топишганда, 32 та рақамдан иборат манзиллар тизими бутун Ер юзидаги электрон қурилмалар учун етарлича миқдорда IP манзил яратишига ишонишганди. 32 та рақамдан иборат манзил 32 та коминацияни юзага келтириб, ер юзидаги 4.2 миллиард қурилмага IP адрес яратиб беради. 

Ўша давр учун бу керагидан ҳам кўп миқдор эди — интернет нима эканлигини жуда камчилик биларди. Ваҳоланки, ҳозирда битта хонадоннинг ўзи 20 тагача IP манзилга эга бўлиши мумкин. Ҳар бир электрон қурилмага битта IP манзил керак бўлади; булар қаторига ўйин консоли, ақлли чироқ, ақлли карнай, ақлли телевизор, лептоп, смартфон ва бошқалар киради. Айни дамда, Европада ҳар 11 дақиқада битта IP адрес банд қилинмоқда. 

Интернет қандай қилиб кенгайиб боради?

IP адреслар тугаб қолаётган экан, нега бундан хавотирга тушмаётганимиздан ҳайрон бўлаётгандирсиз. Биласизми нима, ҳозирда сони камайиб бораётган IP манзиллар 4 версия манзилларидир. Бу версия 90 йилларнинг ўрталарида, интернетга уланганлар сони ортиб бориши билан, оммалашган. Бироқ 15 йил олдин мутахассислар такомиллаштирилган манзиллаштириш тизимига эҳтиёж сезилишини тушуниб етишган. Ҳозирда биз фойдаланаётган энг сўннги версия IP адреслар 6 версиядадир. Юқорида ҳам айтдик, 4 версия IP адреслар 32 та рақамдан иборат бўлган. 6 версия эса 128 тадан. Бу эса 128 хил комбинация ёхуд 340,282,366,920,938,463,463,374,607,431,768,211,456 адрес деганидир. Бу 320³⁶ даражасига тенг.

Ҳозирда кўплаб элекрон қурилмалар 6 версия IP адресга эга, бироқ веб-серверлар ва интернет-коммуникация технологиялари, масалан, роутерлар 4 версия IP манзилига эга. Интернетга аллақчон уланган қурилмалар сонини инобатга олиб айтиш мумкинки, янги версияга тўлиқ ўтиш учун узоқ вақт кетади.

"Бундан чиқди, кўпроқ қурилмаларимиз интернетга уланиши билан IP адреслар ҳам узунлашиб борадими?" деган савол туғилиши мумкин. Йўқ, бундай эмас. Янги технологиялар интернет трафикни 16 миллион қурилмага ягона IP манзил орқали ўтказа олади. Бунга уйингиздаги роутер ёки мобил провайдерларини мисол қилиб келтирсак бўлади.

Шунинг учун, интернет протокол мазиллари тугаб қолаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирга тушмасак ҳам бўлаверади. Технологик ривожланиш сабабли эндиликда биргина манзил 16 миллионта адресни қўллаб-қувватлай олади, мана шу 16 млн яна 16 млн та қурилмага трафик ўтказади ва ҳоказо. 

Шундай қилиб агар етарлича кучли бўлганида, ҳар бир IP адрес, ҳар бир роутер миллионлаб қурилмаларни интернетга улай олган бўлар эди. Шунда оёқ кийимингиздан тортиб, ошхонадаги идишларгача барча буюмлар интернетга улана олган бўларди (IoT).

ЎҚИНГ: Мобил операторларнинг чексиз интернет тарифлари ва 5G технологияси Wi-Fi'ни сиқиб чиқаради

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!