Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

  •   DiMaX
  •  3005
  •  25.03.2020 14:55

Нега шифокорларга Путинни суратга олган смартфонни йўқ қилиш буюрилди? (+видео)

Россия президенти Владимир Путин коронавирус юқтирган касаллар даволанаётган шифохонага бориб, улар билан учрашди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса президент келишидан олдин у ердаги шифокорлар билан учрашиб, тегишли кўрсатмалар берди.

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Жумладан, президентнинг матбуот котиби врачлардан бирига смартфон берар экан, Путинни суратга олиб бўлганидан сўнг бу ёзувларни мессенжер орқали ўзига жўнатишини тайинлаган. «Шундан кейин эса смартфонни йўқ қилинг!» деган у.

Мана, шу вазиятнинг «жонли» видеоси:

Песков изоҳига кўра, тадбирдан сўнг смартфоннинг дезинфекция қилинишини кутиб ўтиришга вақт йўқ, шу сабабли уни биратўла йўқ қилган маъқул.

ЎҚИНГ: Коронавирусдан ҳимояланиш учун смартфонни нима билан ва қандай тозалаш керак?

Видеода смартфоннинг айнан қайси модел эканлигини аниқлаш имконсиз. Дизайни ва тўртталик камерасига қараганда, бу – ўтган йилнинг декабрида намойиш қилинган ҳамёнбоп Galaxy A51 бўлса керак. Россияда ушбу смартфон нархи 20 минг рублга ҳам бормайди; Песков эса бир марталик фойдаланиш учун шундай арзон қурилмадан фойдаланган бўлиши мантиққа тўғри келади.

Ҳамёнбоп модел бўлса-да, Galaxy A51 смартфонининг камераси анчагина яхши. Сайтимизда мазкур қурилманинг батафсил тавсифи ҳам берилган бўлиб, у билан мана бу ерда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қиёс: Galaxy A51 vs Galaxy A50

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.