Нега телефон учун оригинал батареяларни харид қилиш керак?

Нега телефон учун оригинал  батареяларни харид қилиш керак?

Бугунги кунда смартфон каби алоқа воситалари шу даражада оммалашиб кетдики, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди. Смартфондаги энг асосий деталлардан бири, шубҳасиз, батарея ҳисобланади. Ахир, у бўлмаса телефондан фойдаланиб бўлмайди. Бироқ вақт ўтган сари батареянинг қувватни сақлаш хусусияти кучсизланиб боради. Шунинг учун баъзида смартфонга янги батарея харид қилиш зарурати туғилади.

Қандай қилиб батареянинг хизмат қилиш муддати тугаганлигини аниқлаш мумкин:

  • Батарея узоқ муддат ёки нотўғри ишлатилса шакли ўзгариб, ишиб кетиши мумкин;
  • Ундаги заряд одатдагидан тез сарфланиб кетади;
  • Сифатсиз батарея ўрнатилган бўлса, жуда секин зарядланиши мумкин.

Бугунги кунда алоқа воситалари бозорида жуда кўп турдаги телефон батареялари мавжуд. Аммо мутахассислар айнан муайян ишлаб чиқарувчи, ўлчам ва сиғимдаги, аниқроқ қилиб тушунтирсак, оригинал батареяларни сотиб олишни тавсия қиладилар. Бундан-да оқилона ечим – сервис марказига мурожаат қилишдир. Одатда, сервис марказларида телефонни ишлаб чиқарган компания томонидан тайёрланган батареялар сотилади.

Номаълум бренддаги, шубҳали ва арзон батареялардан фойдаланиш нафақат телефонга зарар етказиши, балки саломатлигингизга ҳам хавф туғдириши мумкин. Батарея телефондаги муҳим компонент бўлганлиги сабабли, уни харид қилаётганда пулни тежаш тўғри қарор эмас. Батарея харид қилишдан олдин смартфон ишлаб чиқарган компания сервис марказлари билан маслаҳатлашиш мақсадга мувофиқдир.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!