Нега йўқ жойдан муаммо қидирамиз?

  •   Saroy
  •  980
  •  09.08.2018 17:57

Нега йўқ жойдан муаммо қидирамиз?

Гарвард университети руҳшунослари одамларга  баъзи бир муаммолар ечими  ҳар қанча ўйламасин  ҳал этиб бўлмас бўлиб туюлиши сабабларини билиш учун тажриба ўтказдилар.

Тадқиқот натижалари Science журналида эълон қилинди, хулоса эса кишини ҳайратга солади: миямиз ахборотни қайта ишлашни шундай тарзда амалга оширадики, таниш ва одат бўлиб қолган ҳодисаларга қанча кам дуч келсак, уларга шунча кўп эътибор берамиз. Ҳатто улар бўлиши мутлақа мумкин бўлмаган жойда ҳам.

«Кўнгиллилар жамоаси синдроми»

Тасаввур қилинг, жиноятчилик юқори даража ҳисобланган туманда кўнгиллилар жамоаси тузилди. Уларнинг вазифаси кўчада бирор бир қонунбузарлик учраса ёки жамоат тартиби бузилса, бу ҳақда полицияга қўнғироқ қилишдан иборат.

Аввал бошда кўнгиллилар фақат жиддий жиноят содир бўлса, масалан ўғирлик, муштлашиш ёки  таланчиликка гувоҳ бўлишса шу ҳақда полицияга хабар берадилар.

Энди яна бир ҳолатни кўз олдингизга келтиринг, уларнинг хушёрлиги ўзининг ижобий натижасини бера бошлади ва туманда ўғирлик ва таланчиликка барҳам берилди. Хўш кўнгиллилар энди нима қилади?

Мантиқий жавоб шуки, улар полицияга қўнғироқ қилмай қўядилар, чунки қўнғироқ қилишга сабаб бўладиган ҳеч нарса қолмади: жиддий жиноятчилик энди бўлмай қўйган.

Эҳтимол интуиция сизга бошқа жавобни ўқтирар: энди кўпчиллик кўнгиллилар хушёрликни янада оширади ва бўлар бўлмасга ҳам телефон қилаверади, масалан, шунчаки айланиб юрган нотаниш киши кўзингизга шубҳали бўлиб кўринади, ёки пиёда мумкин  бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтса ҳам полицияга қўнғироқ қиласиз.

Бу юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг биттаси, халос. Эҳтимол сиз ҳам бу борада кўплаб мисоллар келтиришингиз мумкин. Гап шундаки, муаммолар ҳеч қачон барҳам топмайди, чунки ҳақиқатан ҳам, айнан нима муаммо эканлигини билмаймиз ва бу масалага бўлган қарашларимизни   ҳар доим қайта кўриб чиқишда давом этамиз.

Яъни, бизнинг ўзимиз йўл йўлакай ўйин қоидасини ўзгартириб борамиз (фанда бу ҳодисага «концептни ювиш» деб ном берилган)  ва бундан ўзимиз азият чекамиз.

Хўш, агар ҳар қадамда биз ҳоҳлаган ечимнинг кўриниши ўзгариб бораверса, ва у биздан узоқлашаверса, унда биз муаммони ҳал этиш борасида олдинга силжий олдикми?

Америкалик олимлар  бу ҳолатга тушишнинг сабаби нима ва уни бартараф этса бўладими деган саволга жавоб топмоқчи бўлишди.

Шафоф таҳдид

Тадқиқот бир неча босқичда амалга оширилди. Даставвал эксперимент иштирокчиларига фотороботларнинг бир нечта тўпламини кўрсатишди ва оддий саволга жавоб беришни сўрашди: қайси афт-ангор  қўрқинчли кўринади. Юз ифодалари тури жуда кўп  эди — қўрқинчли башарадан тортиб, то беозоригача.

Аввал бошда тажриба иштирокчилари энг қўрқинчли юзларни кўрсатди, улар томом бўлган сари  қолганлари ҳам қўрқинчли бўлиб кўринаерди. Натижада, аввал яхши бўлиб туюлган чеҳралар ҳам энди унга таҳдид солиб тургандай кўринарди.

Бошқача айтганда, расмлар тўпламида ҳақиқий қўрқинчли башаралар қолмагач, одамлар аввал мутлақо яхши кўринганларни ҳам қўрқинчлилар сафига қўша бошлади.

Бу ерда яна бир оддий тажриба ҳам синаб кўрилди. Эксперимент иштирокчиларидан экрандаги нуқталарни кўм-кўк ва бинафша рангга ажратиш сўралди. Тўпламда кўм-кўк нуқталар камайган сари, иштирокчилар шунча кўп бинафша рангни  кўм-кўк деб ёза бошлади.

Энг қизиғи, иштирокчиларни аввал бошда кўм-кўк ранг камайиб боради деб огоҳлантиришган эди. Тажриба қатнашчиларига ҳатто, кўк рангни танлашда   ҳаққонийлик, холислик ҳамда кетма-кетликни сақласа мукофот берилишини ҳам айтишган — аммо бу ҳам ёрдам бермади. Бу шундан далолат берадики, ўзни бундай  тутиш  онгли  назоратга ҳам бўй сўнмас экан.

Қаттиққўл ҳакам

Балки, миямизнинг ушбу ғалати ўзига хослиги воқеликни фақат визуал тарзда қабул қилиш билан чекланар? Чунки, қарор қабул қилишимиз учун кўриш  —  ахборотнинг энг ишончли, ва албатта ягона манбаи бўлолмайди.

Шу саволга жавоб топиш учун руҳшунослар тажриба иштирокчиларининг маънавий-ахлоқий тамойилларини текшириб кўришга киришдилар. Иштирокчиларга бир нечта илмий эксперимент баённомаси билан танишиб чиқиш таклиф этилди ва бундай тажрибаларни ўтказиш этика нуқтаи назаридан қанчалик тўғри эканини баҳолаш сўралди.

Олимларнинг тан олишича, бу гал улар  «кўнгиллилар жамоаси синдроми» анча пасайишини кутган эдилар, чунки одамлар ўз одоб-ахлоқини ва дунёқарашини  анчагина собит деб ҳиоблайдилар.

Агар сизнинг бугун зўровонлик иллат   эканига ишончингиз комил бўлса, демак бу борадаги фикрингиз эртага ҳам шундай бўлиб қолаверади, ҳатто бир кунда оз ёки кўп зўровонлик кўришингиздан қатъий назар.

Натижа ҳақиқатан ҳам шундай бўлиб чиқди. Этик нуқтаи назардан номақбул экспериментлар баҳолаш қанчалик оз таклиф этилган сари, қатнашчилар бундай тажрибаларни шунчалик кўп  рад эта бошладилар ва борган сари ўз баҳоларига жуда қаттиққўллик билан ёндоша бошладилар

Тажриба, дўстлар парадокси?

Хўш, нима учун воқеликларга баҳо беришимизда  у ёки бу тоифани ажратишда кетма-кетлик, собитлик йўқ?

Руҳшунослар ва неврологлар шундай фикрга келишди: ўзни бундай тутиш — миямизнинг асосий ишлаш тамойиллари оқибатидир.  Биз сезгиларимизни, ҳис-туйғуларимизни тажрибаларимиз билан узлуксиз равишда таққослаб борамиз, яъни ҳозирги воқеликни аввал бўлиб ўтганлари билан.

У ёки бу чеҳра ҳақиқатан ҳам таҳдидли туюлишини соғлом фикр билан баҳолаш ўрнига, миямиз уни шунчаки яқинда кўрган бошқа чеҳра билан солиштириб қўя қолади, чунки бунга оз вақт ҳамда кам куч сарф бўлади-да. Шунинг ҳисобига нейтрал ифодада бўлган чеҳра ҳам таҳдидга озгина ишора қиладиган бўлса, у  бизга ҳақиқатан ҳам қўрқинчли бўлиб кўриниши мумкин.

Нисбатан катта кўринганни эслаб қолиш мутлақо каттани эслаб  қолишдан осонроқ. Масалан, сиз синфингизда ким баланд бўйли эканини яхши эсласангиз керак, гарчи ҳар бир ўқувчининг бўйи қанчалигини аниқ айтолмасангизда.

Айрим ҳолатларда солиштириб кўриш бизга етарли бўлади. Дейлик, тўйда ёки театрда «чиройли кўринган»  билан дўконга чиқаётганда   «чиройли кўринган»ни солиштириб бўлмайди, улар бошқа-бошқа бўлади.

Юқорида хушёр кўнгиллилар билан келтирилган мисолда «жиноят» тушинчаси борган сари кенг талқин қилинаверади ва абадий курашга айланиши мумкин, чунки кўнгиллининг ўзи ҳеч қачон ўзининг муваффақиятини ва максадга эришишни асло соғлом баҳолай олмайди. Ва бундай муаммо билан ҳар биримиз вақти вақти бин тўқнаш келамиз — миямиз мана шундай қурилган.

Бундай ҳодиса билан курашнинг бирдан бир йўли, руҳшуносларнинг таъкидлашича, олдинга қўйилган мақсадни имкон қадар аниқ белгилаб олиш керак ва уни ҳал қилишнинг аниқ йўлларини ёзиб олиш лозим. Шундай қилмасак,  кўчада тумшуқбанди бўлмаган итни кўрсак ҳам полицияни чақираверамиз.

 

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.