«Netflix эффекти» ёки кино шунчаки томоша эмаслиги ҳақида

  •   DiMaX
  •  1362
  •  05.12.2020 16:09

«Netflix эффекти» ёки кино шунчаки томоша эмаслиги ҳақида

Дунёдаги энг оммабоп Netflix стриминг сервисининг интернет оламига ва бошқа соҳаларга ҳам таъсири катта. Жумладан, унга 2020 йилнинг 23 октябрь куни жойлаштирилган «Фарзин юриши» сериалидан сўнг қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида xabar.uz нашри ёзган.

ЎҚИНГ: Netflix Google Play'да 1 миллиарддан ортиқ марта юклаб олинди

«Фарзин юриши» сериали Netflix’га чиққанидан кейин нималар бўлгани қуйидаги рақамларда:

  • Сериални бугунги кунгача 62 миллион оила томоша қилди.
  • eBay’да шахмат тахтасини сотиб олиш 250 фоизга ошди.
  • Google’да «шахмат қандай ўйналади» деган сўров охирги 9 йилдаги энг юқори нуқтасига чиқди.
  • Сериалга асос қилиб олинган «The Queeen`s Gambit» асари чоп этилганидан сўнг орадан 37 йил ўтиб «New York Times»нинг бестселлерлари рўйхатига кирди.
  • Chess.com сайтидан фойдаланувчилар сони 5 карра ошди.

ЎҚИНГ: Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

Маълумот учун: Netflix — жаҳонда энг оммалашган стриминг (оқимли видео) видеосервисларидан бири. Сервис фильмлар ва сериалларни нафақат намойиш этади, балки ўзи суратга олади.

Netflix’нинг ўзига хос жиҳати: сериалларнинг янги сериялари ҳафта давомида битта-битталаб эмас, балки бутун мавсуми билан бир кунда дунё бўйлаб, турли тилларда жойлаштирилади.

Барча мамлакатларда Netflix ишлайди, исталган қурилмадан фойдаланиш мумкин: смартфонлар (Android ва iOS), планшетлар, компьютерлар, телевизорлар, ТВ-приставкалар, ўйин консоллари, DVD ҳамда Blu-ray плеерлар.

Жуда қулай сервис, барча қурилмаларни синхронласа бўлади. Масалан, фильмнинг 30 дақиқасини телевизорда, давомини келган жойидан смартфонда томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?