Netflix яқин ўн йилда бунчалик кўп обуначи йўқотмаган

Netflix яқин ўн йилда бунчалик кўп обуначи йўқотмаган

Netflix видео стриминг платформаси 2022 йилнинг илк чорагида ўтган йил тўртинчи чорагига қараганда 200,000 кўп глобал обуначиларини йўқотди ва бу кўрсаткич иккинчи чоракда 2 миллионгача етиши мумкин, дея хабар бермоқда The Verge нашри.

"Бизнинг даромадимиз ўсиши сезиларли даражада секинлашди", деб тан олди Netflix ўзининг аксиядорларига йўллаган мактубида. Компания биринчи чоракни 222 миллион фойдаланувчилар билан ёпди ва гарчи у ҳали ҳам дунёдаги энг катта стриминг платформаси бўлсада, компания бир қатор қийинчиликларга дуч келмоқда. Март ойида Украинага бостириб киргани сабабли Netflix Россиядаги хизматини тўхтатган эди ва бунинг оқибатида компания 700 000 га яқин обуначисини йўқотган.

Netflix ҳозирда 100 миллион атрофидаги фойдаланувчилар пул тўлаган обуначилар улашган пароллар орқали хизматдан фойдаланаётганини тахмин қилмоқда. Бунинг натижасида "кўпгина бозорларда обунани кўпайтириш қийин", дейди компания. Янгиликлардан кейин Netflix'нинг аксиялари 26% фоизга тушиб кетди ва компания ўзининг 40 миллиард долларлик қийматини ҳам йўқотган.

Эндиликда Netflix ҳаммуассиси ва ҳамраиси бўлган Рид Хастингснинг маълум қилишича, компания истеъмолчи танлови сифатида реклама билан янада пастроқ нархдаги обунасини таклиф қилиши мумкинлигини маълум қилди. Платформанинг Hulu, HBO Max ва Disney каби асосий рақобатдошлари аллақачон камроқ пул эвазига рекламали обуна тарифларини ишга туширишган эди.

ЎҚИНГ: Samsung махсус нашрдаги янги букламафон чиқаради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!