Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  1050
  •  19.10.2020 08:56

Netflix’да энг машҳур янги сериал номи маълум бўлди

«Рэтчед опа» (Sister Ratched) сериалининг биринчи мавсуми 2020 йилда Netflix платформасида энг кўп томоша қилинган дебют шоу бўлди. Бу тўғрида деб ёзади Газета.ру хабарига асосланиб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Netflix Google Play'да 1 миллиарддан ортиқ марта юклаб олинди

«Дастлабки 28 кун ичида 48 миллион фойдаланувчи Рэтчед билан «учрашди» ва бу йилнинг энг кўп томоша қилинган мавсумига айланди», – дейилади Netflix хабарида.

Премьераси 18 сентябрь куни бўлиб ўтган мазкур сериал ёзувчи Кен Кесининг романи асосида Милош Форманнинг «Какку уяси узра парвоз» фильмининг давомидир.

Бош ролни актриса Сара Полсон ижро этган, у «12 йиллик қуллик» ва «Умидсиз уй бекалари», «Америка даҳшати ҳикояси» ва «Америка жинояти ҳақидаги ҳикоя» сериалларида суратга тушган.

ЎҚИНГ: Интернетда видео кўрганда қанча мегабайтингиз сарфланишини биласизми?