Netflix'да яқинда алоҳида тўлов олинмайдиган зўр янгилик пайдо бўлади

Netflix'да яқинда алоҳида тўлов олинмайдиган зўр янгилик пайдо бўлади

Май ойида Netflix видео ўйинлар билан шуғулланувчи янги бўлим бошлиғини ишга олмоқчи экани маълум бўлганди. Энди эса Bloomberg нашри Netflix келаси йил обуна ўйин хизматини жорий қилади деб ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?

Netflix илгари EA ва Facebook/Oculus'да ишлаган Майк Вердуни Ўйинларни ривожлантириш бўйича мутахассис сифатида ишга ёллаган. Бу Netflix нафақат бошқа компаниялар яратган ўйинларни лицензияламоқчи, балки ўз ўйинларини яратмоқчи эканлигини ҳам тасдиқлайди.

Майк Верду Electronic Arts'да машҳур мобил ўйинлар, шу жумладан, Sims франчайзаси, Plants vs Zombies ва Star Wars каби ўйинлар устида ишлаган. 2009 йилдан 2012 йилгача у Zynga Inc компаниясининг бош ижодий директори сифатида ҳам ишлаган. Масаладан яхши хабардорларнинг сўзларига кўра, Netflix яқин ойларда ўз ўйин жамоасини тузади. Компания аллақачон веб-сайтида ўйинларни ривожлантириш бўйича ишларни жойлаштиришни бошлади.

Манба кейинги йил Netflix платформасида видео ўйинлар пайдо бўлиши ва “компания ҳозирда ўйинлар учун қўшимча тўловларни олишни режалаштирмаган“ деб ёзади. Bloomberg хабаридан сўнг Netflix акциялари 3,3 фоизга ўсиб, кеч савдоларда 566 долларни ташкил этди.

ЎҚИНГ: 2020 йилда Netflix’да кўпроқ нималарни томоша қилишган? (+видео)