Netgear фирмаси Arlo Pro номли ҳимояланган симсиз камерани сотувга чиқарди

Netgear фирмаси Arlo Pro номли ҳимояланган симсиз камерани сотувга чиқарди

Бундан бир неча кун олдин Netgear компанияси периферия саноатидаги энг илғор симсиз ва ташқи таъсирлардан ҳимояланган камерани намойиш қилди. Янги қурилмага Arlo Pro номи берилган бўлиб, анъанавий уй кузатув камераларига қараганда бир қатор қўшимча имкониятларга эга.

Камера қоронғуда ҳам “кўриши” мумкин, харакат ва товушларни аниқлаш сенсорлари билан жиҳозланган. Камера Wi-Fi тармоққа уланган ҳолда смартфондаги махсус илова орқали уй эгасига кузатув видеоларини кўрсата олади. Гаджет намлик ва чангдан IP65 стандарти бўйича ҳимояланганлиги сабабли ундан ташқарида ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

Netgear Arlo Pro камерасига микрофон ва динамик ўрнатилган бўлиб, хонадонга келадиган барча одамларни смартфон орқали кўриб, улар билан мулоқот қилиш мумкин. Бундан ташқари, камера 100 дБ баландликда товуш чиқариб, хавфли ҳолатларда (масалан, уйга ўғри тушса) сирена вазифасини ҳам бажариши мумкин. Агар камерага бирор зарар етказилиб, ундаги видео файлларни кўриш имконияти бўлмаса, 7 кун давомида камера орқали олинган видеоларни булут хотирасидан тиклаш мумкин.

5P3Rt5YPa0lTlExVgdyYXz20f8TX2iv

Камера $249,99 нархида сотувга чиқарилган. Унинг аккумулятори эса 49,99 долларга баҳоланган.