Neuralink киборг-одамларга мия чиплари учун $205 миллион йиғди

  •   DiMaX
  •  219
  •  02.08.2021 12:12

Neuralink киборг-одамларга мия чиплари учун $205 миллион йиғди

Neuralink стартапи маймунга чип ўрнатиб, видеоўйинлар уни ўйнашга ўргатгани ҳақида ёзган эдик. Компания раҳбари Илон Маск эса одамларни худди шу тарзда чиплаштириш муддатини ҳам айтган. Шунингдек, у киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани видеода кўрсатган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Илон Маск киборгга айлантирган маймун ФИКР КУЧИ БИЛАН компьютерда ўйин ўйнамоқда! (+«жонли» видео)

Мазкур компания мияга ўрнатилувчи чипларни ишлаб чиқариш учун 205 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплади, деб ёзади UZZOOM нашри.

Ушбу лойиҳанинг сармоядорлари Google Ventures, Дубайда жойлашган Vy Capital, Growth, Valor Equity Partners, Craft Ventures, Founders Fund ва Gigafund, шунингдек хусусий инвесторлар: ARCH Venture Partners асосчиси Роберт Нелсон, Byers Capital компаниясининг Блейк Берс, YC Group бошқарув кенгаши раиси ва OpenAI бош директори Сем Альтман, Paradigma ва Coinbase асосчиси Фред Эрсам, PayPal ва Founders Fund асосчиси Кен Ховери, дея компаниянинг сайти хабар берди.

Йиғилган маблағ оёқлари фалаж бўлган беморларга ёрдам беради. Келгусида ушбу қурилма неврологик касалликларга чалинган беморларга кўмакка келади.

ЎҚИНГ: Илон Маск лойиҳасига рақобатчи технологияни Путин маъқуллади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.