Nexus 5X ва Nexus 6P: «гуглофон»ларнинг расмий анонси

Nexus 5X ва Nexus 6P: «гуглофон»ларнинг расмий анонси

Google корпорацияси махсус матбуот анжуманида узоқ кутилган янгилик ҳақида қисқача маълумот берди.

Nexus 6P анодланган алюмин корпусли телефон бўлиб, Huawei (Хитой) компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Қалинлиги 7,3 мм, ассортиментидан оқ, кумушранг ва графит рангли телефонлар ўрин олган.

10Телефон юзасининг катта қисмини (74 %) 7,5 дюйм диоганалли AMOLED-дисплейи эгаллаган бўлиб, тасвир ҳажми WQHD (1440 × 2560, 518 ppi) ва Gorilla Glass 4 ҳимоя ойнасига эга. Қурилмага стереодинамика ўрнатилган. Шунингдек, Nexus серияларида илк бор бармоқ изларини сканер қилиш функцияси ҳам киритилди.

12

Nexus 6P аппарати қизиб кетмайдиган саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 810 v2.1 процессорга эга. Телефоннинг хотира сиғими 3 Гбайт, қўшимча сифатида 32, 64 Гбдан то 128 Гбгача флеш-карта ўрнатиш имкони мавжуд.  Энг яжойиб томони шундаки, мобиль аппаратда USB Type-C уланмаси бор ва у орқали смартфонни 10 дақиқа қувватлантириб, 7 соат бемалол ишлатиш мумкин. Аккумлятори ажратиб олинмайди, қуввати 3450 мА•с ни ташкил этади.

Huawei Nexus 6P камерасининг тасвир ҳажми 12,3 мегапиксел, аммо уни 1,55 мкмгача йириклаштириш мумкин (солиштириш учун: iPhone 6s Plus’да бу кўрсаткич 1,22 мкм).

Камера қўшалоқ LED-чақноқ (вспышка) билан таъминланган, яъни лазерли автофокус ва f/2,0 диафрагмали оптикага эга. Шунингдек, 2160p форматида видео ёзиш ва “слоумо” режимида дақиқасига 240 та кадр олиш мумкин. Олд камераси селфи ишқибозлари учун 5 мегапикселдан иборат.

13

LG Electronics компаниясининг Nexus 5X модели пластик корпус билан қопланган ва 5,2 дюйм диоганалли ихчам IPS –матрицага эга. Тасвирни Full HD (1080×1920, 424 ppi) форматида олади. Nexus 5X’нинг “юраги”—6 ядрoли Qualcomm Snapdragon 808 чипи ва Adreno 418 графикадан иборат. Уни 2 Гбли оператив хотира қурилмаси ва 16/32 Гбли флеш-карта тўлдирган.

LG Nexus 5X аппаратининг камера қисми катта акаси Nexus 6P га ўхшаш, фақат у тезлаштирилган видеоёзув пайтида сониясига 120 тагача кадр олади.

Иккала смартфон ҳам Android 6.0 Marshmallow операцион тизимида ишлайди.

Телефонларни етказиб бериш жорий йилнинг октябрь ойида бошланади. Бошланғич баҳолар: Nexus 5X (16 Гб хотира) учун $349. Энг оддий Nexus 6P $499 га баҳоланди. Кўрсатилган нарxлар ҳозирча фақат АҚШ бозорлари учун.

Nexus xарид қилганлар бонус тарзида 90 кунлик бепул Google Play Music хизматидан фойдаланишади. Шунингдек, мижозларга механик шикастланишлар суғуртаси учун Nexus Protect дастури таклиф этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!