NFC, GPS ва SpO2 датчикли Xiaomi Mi Band 6 илк «жонли» расмда: экрани Mi Band 5’никидан ўзгача!

  •   DiMaX
  •  664
  •  29.03.2021 12:39

NFC, GPS ва SpO2 датчикли Xiaomi Mi Band 6 илк «жонли» расмда: экрани Mi Band 5’никидан ўзгача!

Xiaomi компаниясининг олтинчи авлод фтнес-билагузуги – Mi Band 6 асосий хусусиятларини яқинда эълон қилган эдик. Мазкур аксессуар бугун Mi 11 Pro ҳамда Mi 11 Ultra смартфонлари билан битта тадбирда намойиш этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Android учун энг яхши 15 та фитнес илова

Расмий тақдимотидан аввал Xiaomi Mi Band 6 фитнес-браслетининг биринчи «жонли» сурати ҳам Weibo ижтимоий тармоғида тарқалиб кетди. Расмда унинг энг яққол кўриниб турган жиҳати – минимал ромли дисплейидир:

Ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, ушбу девайс NFC адаптерини сақлаб қолган, GPS ҳамда қоннинг кислородга тўйинганлик (SpO2) датчиклари билан таъминланган. Шунингдек, унда жами ўттизтача жисмоний машқларнинг янгича режимлари, яна Telegram ва WhatsApp билан интеграциялашув функцияси ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Huami пульсоксиметрли Amazfit Band 5 билагузугини тақдим этди: сиз уни танийсиз!

Қуйидаги схематик расмда эса Mi Band 5 ҳамда Mi Band 6 моделларининг дисплейлари таққослаб кўрсатилган:

Mi Band 6 нархига келадиган бўлсак, Xiaomi уни ҳам Mi Band 5 қиймати даражасида белгиласа керак. Унинг барча жиҳатлари эртагача ойдинлашади, бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!