NFC Ring: янги технологиядаги смарт узук

NFC Ring: янги технологиядаги смарт узук

Бундан 3 йил муқаддам Kickstarter компанияси смартфон ва банк картасидан фойдаланмай тўловларни амалга оширишга мўлжалланган NFC Ring номли узукни намойиш этганди. Ушбу стартап бугунга келиб амалга ошди ва истаган киши унга буюртма бериши мумкин бўлди.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, узук, биринчи навбатда, симсиз тўлов усуллари орқали харидларни амалга оширишга хизмат қилади. Смарт узук EMVCo стандартларига жавоб бериб, маълум банкларда VISA карталарини қўллаб-қувватлайди.

22TxcW0x8DjMnyfXYjkSM3BRnEF4GPuIoQqj

Шунингдек, узукдан хариддан ташқари бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, уни смартфон/планшетнинг орқа томонига қўйиб, қурилмани блокдан чиқариш ёки NFC чипига эга эшикларни очиш ва ёпиш учун ишлатиш мумкин. Бундан ташқари, узук орқали Wi-Fi тармоқ параметрлари, сайт ҳаволалари, расм ва контакт маълумотлари каби ахборотларни бошқа қурилмалар билан алмашиш имконияти мавжуд.

Энг қизиғи, узук сувга чидамли (уни 50 метргача бўлган чуқурликка туширса бўлади) бўлиб, зарядлашни талаб этмайди.

22TxXhGJDXHAz2lHei2jSKhebkiXE4PQdz1EMNetTJNuz11XnGqE9p3dOsRDsyuipC2Bik8THcKLNH5r7Q1VMf1MbtoYEAVu8y

Узукка компаниянинг расмий сайтида буюртма бериш мумкин. Унинг нархи модификация ва дизайнга қараб 15 дан 35 АҚШ долларигача этиб белгиланган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!