Ниҳоят, Apple Card кредит карталари бозорга чиқди.

Ниҳоят, Apple Card кредит карталари бозорга чиқди.

Март ойида Apple ўзининг шахсий кредит картасини тақдим этганди. Маълумотларга кўра, кеча компаниянинг чегараланган сондаги мижозлари Apple Card’га буюртма беришга муваффақ бўлишган.  

Шу билан бирга манба муаллифининг айтишича, унинг ўзи бир неча кун аввал Apple'нинг виртуал картасига эга бўлган. Буюртмани тасдиқлаш учун эса бор йўғи бир дақиқа кетган.  

Картанинг иловаси бир ажойиб хислатга эга: фойдаланувчи харажатлари категориясига қараб, иловадаги карта турли рангларга ўзгариб боради.

Кредитная карта Apple Card стала доступна пользователям

Эслатиб ўтамиз, Apple Card эгаси жисмоний картадан фойдаланганда 1 фоиз, Apple Pay’дан фойдаланганда 2 фоиз, компанияга тегишли сервис ҳамда дўконлардан фойдаланганда эса 3 фоиз кэшбекка эга бўлади. Шу билан бирга ушбу карта орқали криптовалюталар, лотерея билетлари ва казино фишкалари сотиб олиб бўлмайди. Ҳозирча картани фақат АҚШда расмийлаштириш мумкин. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Card: бекорга компанияни «Хитойча Apple» дейишмайди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.